САВОЛ БОРМИ? ЖАВОБ БЕРАМИЗ!
– Мен яқинда Суд қарори билан никоҳдан ажрашдим. Ажрим гувоҳномаси қандай тартибда берилади?
– Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 47-моддасига биноан никоҳ ФҲДЁ органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тугатилади. Республика судларининг 1998 йил 1 сентябргача қонуний кучга кирган қарорлари бўйича никоҳдан ажратишни қайд этиш, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарорни чиқарган суд жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. Агар никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органида томонлардан бирининг аризасига кўра қайд этилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзуви иккинчи томон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ва никоҳдан ажратганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
– Мен Россия давлатига ишга кетганлигим сабабли вақтида никоҳимизни қайд қилдира олмагандим. Яқинда туғилган фарзандимизга бундай ҳолатда қандай қилиб туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олсак бўлади?
– Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади. Оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг имзоси қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланади.
Саволларга туман ФҲДЁ бўлими инспектори Умида Аширбоева жавоб берди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶