29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 12:34
Фан ва таълим 👁 296

40-СОНЛИ МАКТАБДА “КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

40-СОНЛИ МАКТАБДА “КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Туманимиздаги умумтаълим муассасаларида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 29 йиллиги муносабати билан ҳамда ижтимоий фанлар ойлиги доирасида маънавий-маърифий, ҳуқуқий-тарбиявий тадбирлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирларда ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этишиб, ўзларининг ижтимоий фанлар бўйича олган билимларини ҳамда Конституция билимдонлари эканликларини намойиш этишмоқда.

Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 40-сонли умумтаълим мактабида эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллик шодиёналари ҳақиқий билимдонлар байрамига айланиб кетди. Сана муносабати билан ижтимоий фанлар ойлиги доирасида қуйи ва юқори синфлар ўқувчилари томонидан бири-биридан мазмунли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, “Конституция – бахтимиз қомуси” деб номланган тадбир билимдон, зукко ва эпчил, ҳозиржавоб ўқувчилариннг ўз иқтидорларини намоён этишлари учун имконият яратди. Тадбир давомида Конституция билимдонлари тўртта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Унга кўра, биринчи шартда иштирокчи ўзини таништириш асносида оиласи ҳамда ўзи учун Конституцияда кафолатланган ҳуқуқлар ҳақида батафсил, сермазмун ҳикоя қилиши талаб этилди. Иккинчи шарт Конституция боблари, моддалари бўйича савол-жавоблар, учинчи шарт хотира машқи, тўртинчи шарт эса ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиши ҳамда уларнинг олдини олиш ҳақида саҳна кўринишлари тайёрлашдан иборат бўлди.

Шуниси эътиборлики, иштирокчилар барча шартларни маромига етказиб адо этдилар.

“Аждодлар мероси – келажак пойдевори” шиори остида 7-синфлар ўртасида бўлиб ўтган беллашув қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Унда “Жалолиддин Мангуберди”, “Тўмарис”, “Темурийлар” гуруҳлари ўзаро куч синашдилар. Таништирув, мантиқий савол-жавоблар, хотира синовлари асосида ўтказилган беллашувда иштирокчилар улуғ аждодларимизнинг бетимсол маънавий, маданий меросини қунт билан ўрганаётганликларини ўзларининг амалий чиқишлари, мантиқий саволларга берган жавоблари орқали намойиш этдилар.

Тадбир давомида 5-6-синфлар ўқувчилари ўртасида “Тарихий ёдгорликлар макетларини тайёрлаш” бўйича кўрик-танлов ҳам бўлиб ўтди. Мазкур танлов нафақат иштирокчилар, балки мактаб ўқитувчилари ҳамда кўрик-танлов томошабинлари учун ҳам ниҳоятда қизиқарли ва ҳаяжонли таассуротларга бой бўлди. Унда ўқувчилар ҳали жуда ёш бўлсалар-да, тарихий-меъморий ёдгорликлар хусусида анчагина яхши тасаввурга эга эканликларини ўзлари тайёрлаган макетлар орқали ифода этдилар. Шу билан бирга, Конституциямизда тарихий-маданий ёдгорликлар тўла давлат ҳимоясида ва халқимизнинг бебаҳо бойлиги, бу бойликни асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини ҳам таъкидладилар.

Тадбир якунида Конституция билимдонлари мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

“Конституция – бахтимиз қомуси” деб номланган маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий-тарбиявий кечадан жой олган ҳар бир тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, Конституцияда белгиланган барча ҳуқуқий  нормаларга ҳурмат туйғусини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026