КОНСТИТУЦИЯ – МЕНИНГ ИФТИХОРИМ
Тенгдошларимиз орасида Конституциянинг маъно-мазмунини яхши билмайдиган, уни синчиклаб ўрганмайдиганлар талайгина. Агар Конституциямизнинг моҳиятига кириб борсак, мағзини чақсак, кўпгина саволларга жавоб топа оламиз. Чунки Конституция - давлатимизнинг асосий қонуни, у фақат давлатга эмас, фуқароларга ҳам хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар. Масалан: соғлом болалар билан бирга имконияти чекланган болаларнинг ҳам яшаш, даволаниш, билим олиш, яратиш – ижод этиш ва эркин сўз айтиш ҳуқуқлари кафолатланган.
Ижод эркинлиги – бу яратиш демакдир. Мамлакатимизда ёшлар орасида адабиёт ва санъат турлари бўйича иқтидорли ёшлар сони кундан-кунга ортмоқда. Мен ўтган 2020 йил 30 октябрь санасида “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мен ҳам кўрик-танловда қатнашиш бахтига муяссар бўлдим. Мен бундан чексиз қувонч, ифтихор ҳиссини туйдим. Янада кўпроқ ижод қилиш учун ўқиб-изланмоқдаман ва келажакда Ватаним ишончини оқлашни мақсад қилиб қўйдим.
Ёрқиной КЕНЖАБОЕВА, 11-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶