14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:00
Фан ва таълим 👁 277

15-СОНЛИ МАКТАБДА “БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

15-СОНЛИ МАКТАБДА “БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда 25 ноябрдан 10 декабргача бўлган давр оралиғида «Зўравонликка қарши 16 кун» шиори остида турли тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида хотин-қизлар билан учрашиб, «Биз зўравонликка қаршимиз», «Зўравонликка қарши 16 кун» мавзуларида маъруза ва семинар-тренинглар ташкил этилди.

Амударё туманида ҳам барча ҳудудларда худди шундай тадбирлар ўтказилиб, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва айни кунларда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб борилди.

2 декабрь куни 15-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида “Биз зўравонликка қаршимиз” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова, туман Халқ таълими бўлими масъуллари ва мактаб психологлари қатнашдилар.

Тадбирда иштирок этиш учун келган масъуллар мактаб ҳовлисидан кутиб олинди ва уларга ўқувчилар ўзлари ёд олган Ватанни мадҳ этувчи шеърларини ифодали айтиб бердилар. Шундан сўнг, мактабнинг “Меҳрибонлик” деб номланган биринчи қаватида “Ҳаёт гўзал чунки унда мен борман” мавзусида ўқувчилар ишлаган турли суратлар ва қўл меҳнати маҳсулларидан ташкил этилган кўргазма томоша қилинди. Мактабнинг иккинчи қаватидаги “Зўравонликка йўл қўймаслик”, “Ўзбекистон – Ватаним менинг” бурчакларида эса турли хилдаги зўравонликни талқин қилувчи суратлар билан танишдилар.

Мактабнинг учинчи қаватидаги “Кечириш” деб номланган бурчаги ҳар кимни бироз тўхтаб, кимни, қачон хафа қилганини эслашга, шу инсонни учратганда ундан кечирим сўраш кераклигини англашга, ҳис қилишига чорлайдиган қилиб безатилганлиги билан барчага манзур бўлди. Позитив, яъни “Меҳр ва табассум” қаватида эса “Менинг кайфиятим”, “Орзулар дарахти”, “Бахтли болалик” каби бурчаклар ташкил қилинган. Тадбирга ташриф буюрганлар ушбу қаватдагилар бир-бирларига болаликни эслатиб хушкайфият, меҳр улашаётганларининг, орзу-умидлар рўёби учун интилишга чорлаётганларининг гувоҳи бўлдилар. Мактабнинг 5-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган эртак терапия машғулоти ҳам барчага ниҳоятда манзур бўлди.

Шундан сўнг, умумий тадбир бошлаб юборилди. Тадбир давомидаги маърузаларда ҳар йили дунё миқёсида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” остида турли тадбирлар ўтказилиши, Ўзбекистонда фуқароларни зўравонликдан ҳимоялаш, ҳар қандай зўравонликка муносиб жазо тайинлаш миллий қонунчилигимизда қатъий белгилаб қўйилгани хусусида сўз юритилди.  Шунингдек, зўравонликка қарши курашиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, зўравонликдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бу борада илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва миллий амалиётга жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар намойиш этилганидан сўнг, “Таёқча соябон ўйини”, ”Яраштириб қўйиш ролли ўйини”, ”Халқадан ўтиш ўйини” каби тренинг машғулотлар ташкил этилди. Тренинг машғулотлар орқали ўқувчилар қалбида кечиримлилик, раҳмдиллик, меҳр-оқибат туйғулари, улар ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамлашга эришилди.

“Биз зўравонликка қаршимиз” номи билан ўтказилган ушбу кенг кўламли тадбир ҳар бир иштирокчида катта таассурот қолдиргани билан ниҳоятда аҳамиятли бўлди.

М.Жуманиёзова, 15-сонли мактаб психологи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019