Жамият
👁 82
ЮРТДОШЛАРИМИЗ “МЕН – ДОНОРМАН” ХАЙРИЯ ҚОН ТОПШИРИШ АКЦИЯСИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИЛАР
Жорий йилнинг 21-23 декабрь кунлари Республикамиз бўйлаб "Мен - донорман" акцияси ўтказилди.
Амударё туманида ҳам “Мен – донорман” хайрия қон топшириш акцияси аҳолининг фаол иштирокида уюшқоқлик билан ўтказилди.
22 декабрь куни “Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” лойиҳалари доирасида туман Тиббиёт бирлашмасида ўтказилган ушбу акцияда Қўриқлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари хамда фаол ёшлар, кўнгилли донорлар иштирок этиб, донорлик қилдилар.
Таъкидлаш жоизки, акция давомида топширилган қон препаратлари онкология ва гематология марказларида даволанаётган болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун хизмат қилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶