12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:57
Жамият 👁 358

Умумхалқ хайрия ҳашари “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида уюшқоқлик билан ўтказилди

Умумхалқ хайрия ҳашари “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида уюшқоқлик билан ўтказилди

Баҳор — табиатнинг уйғониш, янгиланиш ва яшариш фасли. Бу фасл атроф-муҳитга ўзгача файз, инсонлар қалбига эса янгича шижоат ва кўтаринки руҳ бахш этади. Қишнинг совуқ ва изғиринли кунларидан сўнг ер юзига илиқ нафас қайтади, дарахтлар куртак ёзади, майсалар униб чиқади, табиат яна бир бор ҳаёт давомийлигини намоён этади. Шу боис ҳам баҳор фасли азалдан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, яратувчанлик каби эзгу амаллар мавсуми сифатида қадрланади.

Баҳорнинг дастлабки кунларида, Наврўз байрами арафасида кўчат экиш, ариқ-зовурларни тозалаш, маҳалла ва кўчаларни обод қилиш, хонадонлар атрофини саришта қилиш каби ишлар миллий турмуш тарзимизнинг ажралмас қисмига айланган. Юртдошларимиз орасидаги ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик ана шундай ҳашар ва ободонлаштириш тадбирларида янада яққол кўзга ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 72-сон фармойишига асосан “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида юртимиз бўйлаб 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Мазкур ҳашар юртимизни янада обод ва кўркам қилиш, маҳаллаларда озодалик ва саришталикни таъминлаш, энг муҳими, аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Амударё туманининг овул ва маҳаллаларида ҳам мазкур ҳашар юқори уюшқоқлик билан ўтказилди. Ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланиб, айниқса ҳашар кунларида кўчалар, йўлаклар, жамоат жойлари ва аҳоли гавжум ҳудудлар саранжом-саришта қилинди. Атроф-муҳитни тартибга келтириш, чиқиндиларни ташкилий равишда олиб чиқиш, ариқ ва йўл ёқаларини тозалаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, дарахтларга шакл бериш, оқлаш, мавжуд яшил ҳудудларни янада кенгайтириш тадбирлари нафақат ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, балки экология ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга, ҳамюртларимизнинг турмуш маданиятини янада юксалтиришга ҳам хизмат қилди.

Келажак авлод учун янада яшил, соғлом ва мусаффо муҳит яратиш мақсадида ҳашар кунларида кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу ишлар нафақат бугунги кун манфаати, балки эртанги авлоднинг соғлом ҳаёти, экологик барқарорлик ва ҳудудларнинг иқлимий мувозанатини сақлаш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Экилган ҳар бир кўчат — бу келажакка қилинган сармоя, табиатга билдирилган эҳтиром ва авлодларга нисбатан меҳр ифодасидир. Шу маънода, баҳорги кўчат экиш ишлари туман аҳлининг эзгу мақсадлар йўлидаги амалий саъй-ҳаракатини яна бир бор намоён этди. Бу хайрли ишларда туман ҳудудидаги барча муассаса, корхон ва ташкилотлар ходимлари, туман Маҳаллалар уюшмаси бошчилигида жойлардаги фуқаролар йиғинлари масъуллари уюшқоқлик билан иштирок этдилар.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига нафақат давлат ва жамоат ташкилотлари, балки нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Хусусан, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Экологик маданият – соғлом келажак асоси” номли лойиҳаси доирасида бу йўналишда қатор амалий ишларни олиб бормоқда.

Грант лойиҳаси доирасида жойларда учрашувлар ўтказиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш ва ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқатиш орқали экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари аҳолининг кенг қатламига тушунтирилмоқда.

Лойиҳа доирасида аҳолини электр тежовчи ускуналардан фойдаланишга рағбатлантириш, шу орқали экологияни асрашга ва табиий ресурсларни тежашга даъват қилиш мақсадида бир неча марта ўқув-семинарлари ҳамда учрашувлар ташкил этилди. Фаол иштирокчиларга энерготежамкор лампочкалар тарқатилиши эса тарғиботнинг амалий натижаси сифатида аҳамиятли бўлди. Бу орқали аҳолининг нафақат экологик билимлари, балки кундалик турмушда тежамкорликка амал қилиш кўникмалари ҳам мустаҳкамланмоқда.

Ўтган йилнинг кузги кўчат экиш мавсумида грант лойиҳаси доирасида тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Ижтимоий ҳимоя” ягона реестрига киритилган оилалар иштирокида “Оиламиз боғини яратамиз!” номли акция ташкил қилинган эди. Акция доирасида 50 та оиланинг ҳар бирига 20 тупдан, жами 1000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчати бепул тарқатилди. Туман маҳаллалар уюшмаси ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу акция орқали оилаларнинг даромад манбаларини яратишга, шунингдек, ҳудудларнинг яшиллигини ва экологик барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшилди.

Бу йўналишдаги ишлар грант лойиҳасининг иш режаси асосида изчил давом эттирилмоқда. Ташкилот томонидан баҳорги кўчат экиш мавсумида муассаса ва корхона-ташкилотлар ҳамкорлигида “Яшил Ўзбекистон” акциясининг ўтказилиши ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлди. Умумхалқ хайрия ҳашари кунларида “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти масъуллари акция доирасида ташкилотлар, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари маъмуриятига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини бепул тарқатиб, уларни экиш жараёнида ҳам фаол иштирок этди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоатчиликнинг ҳудудларни ободонлаштиришдаги иштироки алоҳида аҳамиятга эга. Чунки бундай ташаббуслар фақатгина ҳудудларни тозалаш ёки кўчат экиш билан чекланиб қолмай, балки фуқаролик жамиятининг фаоллигини, одамларнинг умумий мақсад йўлида бирлашишини таъминлайди. Жамоатчилик иштирокида амалга оширилган ҳар бир эзгу иш аҳоли онгида масъулият, дахлдорлик ва табиатга меҳр туйғусини кучайтиради. Энг муҳими, бундай ҳамкорлик натижасида экологик маданиятни шакллантириш, ҳудудларнинг обод қиёфасини сақлаш ва келгуси авлодга муносиб ҳаёт муҳитини қолдиришга мустаҳкам замин яратилади.

Хулоса қилиб айтганда, баҳорги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари Амударё туманида ҳам юксак уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик ва ташкилотчилик руҳида амалга оширилмоқда. Умумхалқ хайрия ҳашари, “Яшил Ўзбекистон” акцияси, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоатчиликнинг фаол иштироки натижасида ҳудудлар янада озода, кўркам ва яшил тус олмоқда.

Бу эса нафақат бугунги кун учун, балки келажак авлод учун ҳам соғлом, мусаффо ва барқарор муҳит яратиш йўлидаги муҳим қадамдир. Зеро, юрт ободлиги маҳалладан, маҳалла равнақи эса ҳар бир фуқаронинг эзгу амалларидан бошланади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026