30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:00
Жамият 👁 2,574

Тарихими - ўзлигимиз

Тарихими - ўзлигимиз

Тарих – ўтмиш билан келажак ўртасидаги инсониятнинг маънавий хотираси. Ана шу маънавий хотира қанчалик ҳақиқий ва мусаффо бўлса, ҳар бир авлод ўз келажаги учун мустаҳкам тамал тошларини қўя олади.

Минг бора афсуслар бўлсинки, бизнинг миллатимиз учун қарийб 130 йиллик ҳаёт ёлғонлар, туҳмат ва бўҳтонлар гирдобига ташланган, тиллари суғурилиб, қанотлари қирқилган ва ҳар бир қадами ўлчовли, вужуди ярадор лочин умридай азоблар гирдобида ўтди. Миллий камситилишнинг энг даҳшатли кўриниши бизга берилган собиқ тузум сабоқларида янада яққолроқ кўринарди. Мен таҳсил олган ўқув маскани - Нукус Давлат Университети ҳам Т.Г.Шевченко номи билан аталарди. Эсимда: Университетнинг ўқув аудиторияларида 1-босқичдан бошлаб КПСС тарихи фани ўтиларди. Марксизм-ленинизм таълимотига асосланган КПСС тарихини билиш биз талабалардан шу даражада талаб этилардики, ушбу тарихнинг бирон бир нуқта, вергулини унутган талаба имтиҳон тугул "зачет” топшириши амримаҳол эди. Биз талабалар шундоқ юртимиздаги Эллик қалъа, Гавур ёки Ёмпиқ, Ёнбошқалъа, Чилпиқ қўрғонлари каби тарихий жойлар тўғрисида ҳеч нарса билмас эдик.

Энди ўйлаб қарасам, биз ўзбеклар XIX асрнинг иккинчи ярмидан то XX аср охирларига қадар тарихий илдизларимиздан ажралган, қуриб қолиш ҳолатига келиб қолган, оби-ҳаётга ташна, шох-у бутоқлари қирқилган дарахт даражасида топталган, энг ёмони, ўз тарихимизни мажбурий тарзда унутишга маҳкум этилган гумроҳлар - мурват билан бошқариладиган роботларга айлана бошлаган эканмиз.

Тарихни йўқотиш – фожеа, азизлар. Модомики, тарихий илдизларимиз мустаҳкам бўлмас экан, биз келажак учун мустаҳкам пойдевор қура олмаймиз. Мустақиллик бизнинг мудроқ ғуруримизни уйғотди. Муҳтарам Юртбошимиз мустақилликнинг илк кунлариданоқ:

- Тарихсиз келажак йўқ! – дедилар баралла. Юзлаб, минглаб илм-ирфон фидойилари юрагида ўзбекона ҒУРУР, ОРИЯТ қайта тирилди. Миллий давлатчилигимизнинг неча минг йилларга бориб тақаладиган ҳақиқий тарихи тикланди. Буни қайта яратилди, дейиш нотўғри, қайтадан тикланди миллатимиз тарихи! Ва асл ҳақиқатлар юзага чиққан кундан бошлаб аҳли жаҳон Ўзбекни қайтадан кашф этди, ҳайратлар, ҳаваслар сил-силасида жаҳонга юз тутди Ўзбек! Ниҳоятда бой тарихимиз, жамики соҳаларда улуғ аждодларимиз эришган ютуқлар, буюк кашфиётлар кўзгусида янада буюкланди, мустақиллик деган олий неъмат билан янада сайқал топди. Эндиликда миллий давлатчилигимиз тарихи, маънавий-маърифий ҳаёт тарзимиз акс этиб турган қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизнинг тарбиявий аҳамиятини бутун жаҳон қизиқиб ўрганмоқда.

Минг бора шукурки, шундай улуғ кунларга етдик. Буюк тарихимиз, маънавиятимиз, ўзлигимиз, инсонлигимиз қадр топди. Бу бахт миллатимизни асло тарк этмасин!

Хушрўй ЭШЧАНОВА,

меҳнат фахрийси, тарихчи.

(Фото - http://samarkandtourism.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026