12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:32
Жамият 👁 522

АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИ – МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТИМИЗ, ТАРИХИМИЗ ВА МАДАНИЯТИМИЗ ХАЗИНАСИ

АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИ – МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТИМИЗ,  ТАРИХИМИЗ ВА МАДАНИЯТИМИЗ ХАЗИНАСИ

Амударё тумани давлат архивида туманимиз халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар сақланади. 2006 йилдан 2024 йил якунига қадар собиқ совет ва мустақиллик даврларига тегишли 241 та фонд ва уларда Миллий Архив фонди таркибига кирувчи, доимий сақланадиган 21 минг 118 та, шахсий таркибга оид 15 минг 866 та, жами 36 минг 984 та ҳужжатлар сақланмоқда ва мунтазам равишда янги архив ҳужжатлари билан бойитиб борилмоқда.

Четдан қараганда архив ходимлари амалга ошираётган ишлар шунчаки оддий – ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва тахлаб қўйишдай туюлиши мумкин. Аслида эса архив ходимларининг деярли ҳар бир иш куни мисоли игна билан қудуқ қазиган каби қайноқ, шу билан бирга ниҳоятда фидойилик билан ўтади. Қабул қилиб олинган ҳар битта ҳужжатни тоифаларга ажратиш, таъмирга муҳтож ҳужжатларни таъмирлаш ва ҳар бир тоифа бўйича ҳужжатлар тахламини сифатли тикиш, уларнинг электрон нусхасини яратиш жараёнларидан сўнггина ҳужжатлар сифатли сақловга олинган ҳи­соб­­ланади.

2024 йилги режа дои­расида Миллий Архив фонди ҳужжатларининг сифатли сақловини таъминлаш мақсадида 61 та ҳужжатларни таъмирлаш, 42 та ҳужжатларни эса муқовалаш ва тикиш ишлари олиб борилди.

Хусусан, давлат сақловидаги архив ҳужжатларининг сақланиш ҳо­лати, архив муассасасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, моддий техник базани яхшилаш бўйича 2024 йил давомида Миллий Архив фонди ҳужжатларидан 1 минг 250 сақлов бирлигидан 153 минг 821 та кадр электрон нусхаси яратилди. Миллий Архив фонди ҳужжатларининг давлат ҳисоби илмий маълумотлар тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш, фондлар ва ҳужжатларни қабул қилиш бўйича доимий ва шахсий таркибга оид янги 2 та фондга 949 та ҳужжат қабул қилинди.

Шунингдек, давлат архивида сақланаётган ҳуж­жатларнинг мавжуд­лигини ва хатловини таш­кил қилиш бўйича ўтган йил давомида 1 минг 260дан ортиқ ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилди.

Туман давлат архивида сақланаётган ҳужжатлар доирасида фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ва мавзули сўровларидан жами 3 минг 43 та мурожаатлар электрон тарзда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилган ва барча мурожаатларга жавоблар берилган.

Ўтган йил давомида давлат архивида сақланаётган ҳужжатларнинг сифатли сақловини таъминлаш мақсадида 484 млн. сўмлик маблағ эвазига 64 дона мобил стеллажлар харид қилиниб, иккита сақлов хоналарига ўрнатилди. Ҳужжатларнинг электрон нус­халарини яратиш ва электрон нусхалар базасини шакллантириш мақсадида 5та замонавий компьютер технологиялари харид қилинди.

Архивлар – миллий маъ­навиятимиз, тарихи­миз ва маданиятимиз хазинаси. Шу боис, архив ҳужжатларини кўз қорачиғидек асраш, унинг дахлсизлигини таъ­­минлаш архив ходимларининг зиммаларидаги масъулиятли вазифа ҳисобланади. Чун­ки ҳар бир ҳужжат ор­тида инсон тақдири, орзу-ниятлари мужассам.

Амударё туман давлат архиви мутахассислари томонидан архив фондига қабул қилинаётган ҳужжатларнинг сифатли сақланишини таъминлаш билан бирга, тизимли равишда мазкур ҳужжатларнинг электрон нусхаларини яратиш ишлари ҳам самарали йўлга қўйилган. Хусусан, 2025 йил давомида давлат архивида сақланаётган 150 мингта ҳужжатнинг электрон нусхаларини яратиш режалаштирилган. Айниқса, замон талабларига мутаносиб равишда кадрлар малакасини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг мамлакатимиздаги архившунослик ишлари энг яхши йўлга қўйилган давлат архивлари ходимлари билан ўзаро тажриба алмашишига шароит яратилаётгани боис, Амударё туман давлат архивида ўз ишининг билимдонлари бўлган мутахассислар фаолият олиб боришмоқда.

Мақсад эса ҳамиша эзгу – миллий-маънавиятимиз, тарихимиз хазинаси бўлган архив ҳужжатларининг дахлсизлигини таъминлаш ва уларни келажак авлодларга мукаммал етказишдир.

Баҳодир Жуманиёзов, Амударё туман давлат архиви директори.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026