14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:06
Жамият 👁 2,640

ОСОРИ АТИҚАЛАР ҚАДИМ ТАРИХИМИЗДАН СЎЗЛАЙДИ

ОСОРИ АТИҚАЛАР ҚАДИМ ТАРИХИМИЗДАН СЎЗЛАЙДИ

Юртимизни ҳар биримиз "жаннатмакон юрт”, "Аллоҳ назари тушган юрт”, дея қалбимизда юксак фахр ифтихор билан таърифлаймиз. Нега? Негаки бу кўҳна замин  аввало киндик қонимиз томгани, оиламиз бағрида эмин-эркин, хотиржам яшаётганимиз учун, аждодларимиз ҳоки ётгани учун ва қолаверса, қадим аждодларимиз ақлу-закоси ила яратилган меъморий, маданий, маънавий бойликлар бугунимизга ҳам ўзича хос маъно-мазмун бахш этаётгани  туфайлидир.

Аждодларимизнинг бой маданий меросидан шубҳасиз, халқ ҳунармандчилиги намуналари улкан ўрин тутади.

Қорақалпоқ диёри халқи азалдан балиқчилик, чорвачилик ва дарёга яқин яшаганлари деҳқончилик билан шуғулланганини яхши биламиз. Бироқ уларнинг яратган кигиз  ва наматлари, қора уйларини кўздан  кечирсангиз, юксак ҳунармандчилик салоҳиятига эга бўлганлигини ҳам тан оласиз.

Одатда улар чорва учун табиий ўтлар мўл жойларга кўчиб яшашган. Шу эҳтиёж самарасида қора уйлар ясалган бўлса, ажаб эмас. Қора уй яъни ўтов қишда иссиқ, ёзда салқин бўлиши учун деворлари намат билан ўралган. Ҳатто ўтов тикланган ёғоч синчлар ҳам ёғочсоз усталар томонидан турли нақшлар билан безатилган. Эшиги ичкарисига тақилган попукларнинг ўзиёқ ўтовда яшовчи аёл-қизларнинг чеварлигидан, нозик дидидан далолат бериб турган. Ўтовнинг турли нақшли каштачилик намуналари билан безатилиши анъанага айланган.

Шунингдек, ўтов ичига тўшалган кигизлар ҳам ўз нақш техникасига эга бўлиб, кўпинча тўлқинсимон кўринишда бўлган. Бу жуда қадимий услуб бўлиб, кигиз босувчиларнинг юксак салоҳиятли бўлиши талаб этилади.

Шунингдек, ҳудудимиздан топилаётган ноёб ҳунармандчилик асори-атиқалари қадим ота-боболаримизнинг ҳаётида ҳунармандчилик ҳам муҳим ўрин тутганлигидан далолат беради.

Амударё туманининг "Ўрта қалъа” овулида истиқомат қилувчи халқ таълими фахрийси Шавкат Чоршамов география фанидан ўқувчиларга дарс бериш билан чекланмай, тарих , археология ва этнографияга қизиқувчи ўқувчилари билан аввал 16-сонли  мактабда, кейинчалик 12-сонли мактабда мактаб ўлкашунослик музейини ташкил этди. Юздан ортиқ топилган экспонатларнинг  манба ва манзилларини излаш, аниқ тарихий далиллар билан бойитишга ҳаракат қилди ва кўпгина натижаларга эришди.

Шавкат Чоршамов ташкил этган музей 2011 йилда "Ўзлигингдан ўргилай, Ватан!” Республика кўрик-танловида иккинчи ўринни эгаллади.

Музейдан жой олган экспонатлар (суратларда) орасида уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечаклар, турли тақинчоқлар ва ов қуроллари, тасвирий санъат намуналари бор.

Уларнинг қайси бирини томоша қилсангиз ҳам ижодкорининг юксак дид ва ақлу заковат эгаси бўлганлигини англайсиз.

33-сонли мактабда бундан ўн беш йилларча олдин ўқитувчи бўлиб ишлаган Тамара Худойберганова мактаб ўлкашунослик тўгарагига раҳбарлик қилиб, юздан ортиқ қадим ҳунармандчилигимиз намуналарини тўплашга эришган эди. Экспонатларнинг аксарияти уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечаклар ва турли тақинчоқлардир.

Истиқлол шарофати билан ота-боболаримиз, момоларимиз тафаккури, турмуш тарзининг ҳосиласи бўлган ана шундай ноёб ҳунармандчилик намуналарини асраб-авайлаш, ушбу фаолият турини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тарихий, маданий ва илмий интеллекуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва кўпайтириш йўлида саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир.

Шу мақсадда миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга хизмат қилувчи "Ҳунарманд” уюшмаси ташкил этилиб, соҳага қизиқувчиларни бирлаштириб, истеъдодларини юзага чиқаришга ҳаракат қилинаётир. Бунинг натижасида оилавий тадбиркорлик ривожланаётир, хотин-қизларнинг, ёшларнинг иш билан бандлиги таъминланаётир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019