2021 йил сарҳисоби: Қурилиш ва муҳандислик-коммуникациялари
Амударё тумани ҳудудида 2021 йилда барча манбалар ҳисобидан 112 та объектда лойиҳа қиймати 87 млрд. 576,5 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, инвестиция дастури доирасида 35-сонли мактаб биносини ҳамда 21-сонли МТТ биносини реконструкция қилиш ишлари пудратчи ташкилотлар томонидан юз фоиз бажарилди.
НРС-35 сув иншоотини ҳамда 7,9 км. узунликдаги ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа қиймати 3 млрд. 556 млн. сўм бўлган қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 7,9 км. ичимлик суви тармоғи тортилди.
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича Гулзор маҳалласи ҳудудида қиймати 27 млрд. 415 млн. сўмлик жами 5 та 5 қаватли, ҳар бири 30 хонадонли, 150 та хонадонга мўлжалланган уй-жойлар қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Маҳаллалардаги жами 6 та ижтимоий соҳа объектларида 10 458,4 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, 43-сонли мактаб биносини, 72-сонли мактаб филиали биносини, 85-сонли мактаб биносини капитал таъмирлаш ҳамда 45-сонли МТТ биносини мукаммал таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилотлар томонидан тўлиқ бажарилди, 63-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш бўйича 3 млрд. 203,6 млн. сўмлик ишлар бажарилди ва 2-сонли мактаб биносида 3 млрд. 438,7 млн. сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, Гулзор маҳалласи ҳудудида лойиҳа қиймати 4 млрд. 502,6 млн. сўмлик АТБ Микрокредитбанк туман филиали маъмурий биноси қурилиши пудратчи ташкилот томонидан юз фоиз бажарилди.
“Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан лойиҳа қиймати 428,1 млн. сўмлик Гулзор маҳалласи, Н.Раҳимов номли кўчадаги 1-, 2-уйлар, Янгиобод маҳалласи, Навбаҳор кўчаси 1-уйларнинг том қисми мукаммал таъмирланди.
Амир Темур номли овули ҳудудида қиймати 5 млрд. 311,3 млн. сўмлик 14,5 км. узунликдаги сув тармоқлари ҳамда 1 та сув тозалаш иншооти ва Юқори қишлоқ маҳалласи ҳудудида лойиҳа қиймати 413,1 млн. сўмлик 1 та сув тозалаш иншооти қурилиши пудратчи ташкилот “Манғит сервис” МЧЖ томонидан ниҳоясига етказилмоқда.
Беруний номли, Олмазор ва Гулзор маҳаллалари ҳудудларида 9 км. узунликдаги, Баркамол авлод ва Ҳумоюн номли кўчаларни ободонлаштириш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, пиёдалар ва велосипед йўлакларини қуриш бўйича лойиҳа қиймати 7 млрд. 111,3 млн. сўмлик қурилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда пудратчи ташкилот томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Жорий 2021 йилда 35 дона трансформатор пунктлари, 129 км. узунликдаги ҳаво тармоқлари таъмирланди, 11 та трансформатор пунктлари янгидан ўрнатилди ва 23 км. узунликдаги ҳаво тармоқлари янгидан тортилди.
Туман Газ таъминоти филиали томонидан газ хўжалигини 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида 230 дона газ тақсимлаш қурилмалари тафтиш қилинди. 1 дона газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирланди. 35 км. узунликдаги газ қувурларида босим остида зичликка синаш ишлари олиб борилиб, 15,8 км. узунликдаги ер ости газ қувурларининг ҳолати прибор усули билан текширувдан ўтказилди ва 5,2 км. узунликдаги газ қувурларини бўёқлаш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, 3538 та хонадонга янги электрон газ ҳисоблагич ўрнатилди.
2021 йил 9 декабрь ҳолатига 3674,68 тонна суюлтирилган газ олиб келиниб, аҳолига тарқатилди.
Жорий йилнинг шу кунигача 894 дона газ баллонлар кўрикдан ўтказилиб, туман аҳолисига етказиб берилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶