29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 04:49
Фан ва таълим 👁 230

56-сонли мактабда чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани намунавий тарзда ўқитилмоқда

56-сонли мактабда чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани намунавий тарзда ўқитилмоқда

Ёшларни ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаб, вояга етказишда халқимизнинг тарихий-маънавий мероси жуда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли тарихий-маънавий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш, уни ўз тажрибаларимиз, ҳаётий фаолиятимиз, миллий ғоямизга содиқлигимиз орқали келажак авлодларга бус-бутун қолдириш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган.

Хусусан, 2018 йил 23 февралда эълон қилинган “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси”да ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимоя си шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўилда фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш асосий вазифалар этиб белгиланган.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларида жорий этилган чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани Ватанимизнинг бўлғуси ҳимоячиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

Бу борада бизнинг 56-сонли умумтаълим мактабида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўтиладиган 10-11-синфлар ўқувчилари иштирокида Конституциявий ҳуқуқ, Ватанга бўлган  меҳр-муҳаббат мавзуларига бағишланган дарс-машғулотлар, дарсдан ташқари давра суҳбатлари ўтказилиб, бу машғулотлар ва суҳбатлар жараёнида ўқувчи-ёшларнинг шахсий фикр ва мулоҳазаларига асосий эътибор қаратилади. Чунки бўлғуси Ватан ҳимоячиси аввало бой тарихий-маънавий меросимизни пухта билиши, ҳам маънан, ҳам жисмонан етуклик сари интилиб яшаши ва бунга албатта эришиши зарур.

Дарс жараёнида Қуролли Кучларимизнинг ҳарбий салоҳияти, замонавий ҳарбий техникалар билан муфассал таништириб борилади. Бундан ташқари, эпчиллик, кучлилик, заковат баҳслари, сафда юриш, сафда туриш, қоматни ростлаш машқлари орқали ўқувчи-ёшлар ўзларининг ҳарбий ҳаётга қизиқишларини, она Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли ва муқаддас бурчларига садоқат туйғуларини амалда намоён этишга ҳаракат қиладилар.

Мактабимизнинг 10-синфида 73 нафар, 11-синфида 58 нафар ўқувчи таълим-тарбия олишади. Шуниси эътиборлики, уларнинг деярли ярмидан кўпи ҳарбий соҳага қизиқибгина қолмай, ҳарбий Низомларни ҳам қунт билан ўрганишмоқда.

Назарий машғулотлардан ташқари, ўқувчи-ёшлар иштирокида фавқулодда вазиятларда, айниқса, тезкор қутқарув ишларида ўзини қандай тутишлари юзасидан амалий-тажриба машқлари ҳам амалга оширилиб, уларнинг кўникмалари синовдан ўтказилиб борилади. Бу борада мактабда  ташкил этилган “Бўлажак ёш ҳарбийлар” ва “Темурбеклар” тўгараклари муҳим аҳамият касб этади.

Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий истиқлол ғоялари асосида тарбиялаш мақсадида 5-6-синфлар ўқувчилари учун ташкил этилган “Бўлажак ёш ҳарбийлар” тўгараги мунтазам фаолият олиб боради. Асосан 10-11-синфлар ўқувчилари билан машғулотлар олиб бориладиган “Темурбеклар” тўгараги машғулотларининг қизиқарли ва жанговар руҳда ўтказилишига  алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис, мактаб ўқувчилари Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ўтказиладиган ҳарбий-спорт мусобақаларининг ҳудудий ва туман босқичларида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Мактабимиз ўқувчилари орасида “Темурбеклар” мактаби курсантлари борлиги эса қалбимизда фахр уйғотади. Ўтган 2021 ўқув йилида 9-синфни тугатган собиқ ўқувчиларимиздан бири Жавоҳир Раҳимбоев Давлат хавфсизлик хизматига қарашли “Темурбеклар” мактаби курсанти бўлди.

Бугунги ёшлар бўлғуси она Юрт посбонлари, Ватан келажаги учун масъул, Президентимиз таъбири билан айтганда: “Янги Ўзбекистоннинг тоза қонлари!” Уларни Ватанга, тарихий-маънавий меросимизга садоқатли, матонатли ва жасоратли инсонлар қилиб тарбиялаш биз – чақириққа қадар  тайёргарлик фани ўқитувчиларининг зиммамиздаги юксак масъулиятдир.

Юсуфбой АЛЛАБЕРГАНОВ, 56-сонли мактабнинг чақириққа қадар тайёргарлик фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026