Ёшлар етакчилари янгиланаётган Ўзбекистоннинг обрўси, нуфузини оширишга ҳисса қўшади
Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг сифатли таълим олиши, илмли, салоҳиятли бўлиб вояга етишларига шароит яратишга доир кўпгина ислоҳотлар амалга оширилаётир.
Жорий йилнинг 19 январида Президентимиз қабул қилган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ эндиликда ёшлар муаммолари бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир шаҳарча, овул, маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.
Ёшлар етакчиларининг зиммасига маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидорли, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш, уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини таъминлаш каби масъулиятли вазифалар юкланган.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашади.
Маҳаллаларда жорий этилган ёшлар етакчиси лавозимига тайинланганлар ҳудудларда ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга оширишда, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилишда ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилади. Етакчи тавсияси асосида моддий аҳволи қийин ёшларни қўллаб-қувватлаш учун бир марталик моддий ёрдам, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой ижараси компенсациясини қоплаш учун субсидия, психологик масалаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия, мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача қоплаш учун субсидия ажратилиши мумкин.
Қарорда қайд этилишича, маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишга эришган ёшлар етакчилари ҳар чорак якунида моддий-маънавий рағбатлантирилади. “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан ҳам ўз фаолиятини намунали ташкил этган, ўзининг шахсий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган етакчилар тақдирланади.
Ёшлар билан ишлаш тизимидаги бу ўзгаришлар янгиланаётган Ўзбекистоннинг нуфузини яна ҳам оширишга хизмат қилади.
Жасур ДАВЛЕТОВ, Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶