КЎП ХОНАДОНЛИ УЙЛАРДА ЯШОВЧИ АҲОЛИГА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан кўп хонадонли уйларда яшовчи аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Амударё туманида жами 52 та кўп хонадонли уй-жойлар мавжуд бўлиб, шундан 3 таси Жумуртов шаҳарчасида, 1 таси Қипчоқ шаҳарчасида, 4 таси Тош ёп овулида, қолган 44 таси Манғит шаҳрида жойлашган. 2015-2020 йиллар оралиғида 10 та кўп хонадонли уйлар янгидан қурилган. Мазкур кўп хонадонли уй-жойларга намунали хизмат кўрсатиш мақсадида 2017 йил 2 та “Манғит бино таъмир”, “Амударё бино таъмир” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари ва 2021 йилда “Ман бино таъмир” МЧЖ ташкил қилинди. Бугунги кунда ширкат томонидан кўп хонадонли уй-жойлардаги муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш чораларини кўриш, аҳолидан бадал маблағларини йиғиш ишлари олиб борилиб, тижорат банкларнининг кредит маблағларини ўз вақтида сўндириш ишлари амалга оширилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг Қарори асосида 2019 йилдан янги тизим жорий қилинди, яъни, аҳолидан йиғиладиган мажбурий бадал маблағларини ундириш биллинг тизими - “Обод уй” электрон дастури орқали амалга оширилмоқда. Бу тизим кўп хонадонли уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисоб-китоб ишларини юритишда очиқлик ва шаффофликни таъминлайди. Ҳозирги пайтда маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.
Мазкур тизимда тушумни ундириш автоматик тарзда олиб борилади ва аҳоли тўловларни онлайн тарзда амалга оширади. Яъни, хонадон эгасининг телефон рақами базага киритилади, фуқаро тўлов тизимлари орқали тўлаш имкониятига эга бўлади.
Туманда 42 та кўп хонадонли уйларнинг таъмирталаб бўлган том қисми янгидан замонавий профнастил билан ёпилиб, ахолининг куз-қиш мавсумидан беталофат ўтишига шароит яратилди. Шунингдек, 42 та кўп хонадонли уйарнинг олд томонига бетон қопламали йўлаклар қурилди. 15 та кўп хонадонли уйларга янгидан умумфойдаланиш ҳожатхоналари қуриб берилди. 18 та кўп хонадонли уйларнинг олд томонига болалар майдончаси ташкил қилиниб, ёнида 1 тадан бостирма, 41 та кўп хонадонли уйларнинг кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатилди.
Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 41 та уйнинг фасад қисмларида, 29 та уйнинг кириш йўлакларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2021 йил давлат дастури асосида 3 та қўп хонадонли уй-жойларнинг том қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.
Санжар Муродов, туман уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶