02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 02:06
Жамият 👁 238

Афғон уруши иштирокчиси хонадонида

Афғон уруши иштирокчиси хонадонида

Ўтган асрнинг охирларида Афғонистонда 20 йилдан ортиқ вақт давом этган ўзаро ички уруш-низоларда собиқ иттифоқ таркибида бўлган Ўзбекистонимиздан ҳам минлаб ёш йигитлар оғир шароитларда урушга киришган.

Афғон урушида иштирок этиб, уруш асоратлари азобларини тортиб яшаётган амударёлик йигитлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Улар ўзаро тез-тез учрашиб, бир-биридан хабар олиб туришади, яхши кунларда бир-бирини йўқлаб, дориломон кунларда яшаётганидан бирга қувонишади.

Яқинда туманнинг Қиличбой овулида яшовчи Ҳамро Сафарбоевнинг хонадони ҳам дўстлар дийдоридан нурафшон бўлди. Собиқ афғончи жангчилар - Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласида истиқомат қилувчи Озод Хўжаниёзов, Боғ маҳалласида яшовчи Қадам Эримбетовлар, қиличбойлик Қўзибой Давлетов, Озод Эсонов, Ўзбекистон Ветеран, фахрий жангчилар ва ногиронлари бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлимининг Амударё туманидаги вакили Баҳодир Жуманиёзовлар ташрифидан Ҳамро Сафарбоевнинг кўнгли тоғдай юксалди.

Қадрдонлар тўкин дастурхон атрофида ишлари, оиласи ҳақида, машъум афғон уруши хотиралари ҳақида суҳбатлашдилар. Урушда бирга иштирок этган қуролдошлари, юртимизга қайтгач, уруш асоратлари туфайди бемаврид ҳаётдан кўз юмган дўстларини эсга олдилар. Собиқ аскарлар бугунгидай осуда, тинч ҳаётда яшаётганига шукроналар айтдилар.

Меҳр-оқибат, дўст-биродарлик ришталари мустаҳкам боғланган қадрдонлар дийдори ҳар бирига олам-олам қувонч бахш этди. Бу бежиз эмас. Уларнинг афғон тупроғида инсон ақли бовар қилиши қийин бўлган қонли жангларда иштирок этиши ва эсон-омон ўз оиласи бағрига қайтиши ҳар бирини бугунгидай тинч-осойишта кунларни қадрлашга чорлайди.

Ҳамро Сапарбоев тақдир ана шундай оғир синовларга дучор этганларнинг бири. Оилада  уч ўғил, икки қизни вояга етказганидан ўзини жуда бахтиёр санайдиган отаси Ортиқбой Сафарбоев Тошкентда авиация билим юртида таълим олаётган ўғли Ҳамронинг Тошкент шаҳар Ҳамза туман Мудофаа бўлимидан ҳарбий хизматга чақирилганида унинг  бошига бундай кунлар тушишини тасаввур ҳам қилмаганди.

Бир гуруҳ ўзбекистонлик йигитлар Термизда қисқа муддатли ҳарбий тайёгарлик машқларини ўтаганларидан сўнг 1980 йил 22 октябрда Самарқанд аэропортидан Қобулга учган. Шундагина йигитлар афғон урушига жалб этилганлигини билишган.

Қобул аэропортида самолётдан тушишгач, майдонча четига саф тортган йигитлар турли қисмларга саралаб олинган.

Ҳамро Сафарбоев ўқчилар бўлинмасида хизмат қилди ва инсон зоти чидаши қийин бўлган оғир шароитларда урушда қатнашди. Гоҳ ердан, гоҳ осмондан самолётлар орқали ёғилаётган ўқлар, бомбалардан неча-неча сафдошлари парчаланиб кетди, вафот этди. Унинг толеи кулгани шуки, ҳарбий хизмат муддатини эсон-омон ўтаб, юртимизга қайтди. Келиб, Тошкентда олийгоҳда ўқиб, мутахассислик эгаллади, механик, ер тузувчи муҳандис бўлиб узоқ йиллар самарали меҳнат қилди.

Ҳозирги кунда ўз меҳнатлари билан ўз оила қўрғонини обод этиб, умр йўлдоши, фарзандлари, келинлари, неваралари ардоғида яшаётган собиқ афғончи жангчи уруш асоратлари соғлиғига жиддий шикаст етказган бўлса-да, ҳеч нолимайди. Қанча дўстларининг мурдаси темир тобутларда қайтган, қанча дўстларининг ҳатто жонсиз танаси ҳам қайтмаган ўша бемақсад урушдан соғ-омон ота-онаси олдига келганидан, насибаси юртимизга қўшилганидан қувонади, тинмай шукроналар айтади.

Қуролдош дўстлар даврасида ҳам бундай ҳаётий хулосалар тез-тез тилга олинади. Бир-бирига далда беришади, соғлиқ тилашади, соғ-омонликда дийдорлашганидан хурсанд бўлишади. Юртимизда афғон уруши иштирокчиларига берилаётган эътибор, ғамхўрликлардан мамнун бўлишади.

Улар билан суҳбатлашиш  барчамизни огоҳликка, ҳушёрликка даъват этади. Тинч, осойишта Ватанимизни кўз қорачиғидай асрашга чорлайди. Чунки мустақиллик, тинчлик обод ва фаровон ҳаётимиз кафолатидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026