16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:54
Жамият 👁 442

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЁШЛАРГА МУНОСИБ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЁШЛАРГА МУНОСИБ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

Инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, биродарлик барқарор бўлиши учун курашиш, беғараз ёрдам бериш халқимизнинг азалий қадриятларидандир. Шунингдек, имконияти чекланганларга кўмаклашиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, имкон даражасида меҳнатга жалб қилиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида фаол иштирок этишларига шароит яратиш, уларнинг ҳақ- ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти кўпгина саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Жамиятнинг туман бўлинмасида ҳам туманимизда истиқомат қилувчи имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ҳолидан хабар олиб, моддий-маънавий кўмак бериш каби савобли ишлар доимий олиб борилмоқда.

Аввало шуни таъкидлаш керакки, ўтган йиллар мобайнида бўлинма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган грант танловларида ўзининг имконияти чекланган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, ўқитиш ва малакасини ошириш каби бир неча лойиҳалари билан қатнашиб, ғолиб бўлди ва муваффақиятли амалга оширди. Натижада туманимизда имконияти чекланган ёшларга ўзларининг қобилиятларини намойиш этишларига шароит яратилди, кутубхона ташкил этилиб, илк бор кўзи ожиз фуқаролар учун ҳам китоблар келтирилди, тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди.

2021 йил давомида ҳам Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси ҳисобида турадиган, ногиронлиги бўлганларнинг жамиятимизга фаол аралашувига эришишга, ислоҳотларда дахлдорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Йил мобайнида улар учун 7 марта маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди, 5 марта турли спорт мусобқалари ташкил этилди, 2 нафар мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга бўлмаганларга ногиронлик аравачаси топширилди, 182 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар берилди. Шунингдек, икки нафар ногиронлиги бўлган қизлар Нукус шаҳрида ўтказилган “Биз биргамиз” деб номланган тадбирда бўлинма номидан қатнашиб, ўзларининг ҳунармандчилик намуналари кўргазмасини намойиш этиб, улкан таассуротлар билан қайтди.

Бўлинма Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан эълон қилинган “Янги Ренессанс иштирокчилари” грант танловида “Жисмоний имконияти чекланган ўсмирлар ва ёшларни интеллектуал меҳнат фаолиятига жалб қилиш” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлди.

Албатта, бу ютуқ келгусида бўлинмада жисмоний имконияти чекланган ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён этишларига кўмаклашиш, интеллектуал меҳнат фаолиятига жалб этиш борасида кўпгина имкониятлар яратилишига асос бўлади.

Аслида бўлинма фаолияти жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг тўлақонли бахтиёр яшашларига, уларнинг ҳам ҳеч кимдан кам бўлмай, ўқиб-илм олиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишларига шароит яратиш, зарур ҳолларда моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.

Нилуфар ХОЛБОЕВА, Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019