16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:34
Жамият 👁 194

Ҳарбий хизматчилар ёшлар билан учрашди

Ҳарбий хизматчилар ёшлар билан учрашди

Мамлакатимизда ёшларни ёт ғоялар ва таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ўз мустақил фикрига эга, иродали инсонлар қилиб тарбиялаш бугунги кунда энг асосий вазифалардан саналади. Бунинг учун ҳар бир ўғил-қиз кўнглида Ватанга, ўз оиласига муҳаббат, юрт учун фидойилик туйғуларини қарор топтириш, юртимиздаги тинч-осудаликни, бахтиёр ва фаровон ҳаётни қадрлашга ўргатиш жуда муҳим.

Ватанпарварлик тарбияси эса умумий тарбиянинг бир қисми бўлиб, ёшларда Ватанни фидокорона ҳимоя қилишга тайёргарлик ва бунга қодир бўлиш салоҳиятини шакллантиришга йўналтирилган. Бунда умумий ўрта таълим мактабларида ёшларни чақириққача тайёргарлик фани муҳим ўрин тутади. Дарс машғулотларида ўқувчиларда халқимиз тарихига ва маънавий қадриятларига юксак ҳурмат туйғусини уйғотиш, Ватан ҳимоясига, унинг миллий хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини таъминлашга доимо шай туриш туйғулари тарбияланмоқда. Таълим масканларида Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган, муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган ўғлонлар билан учрашувлар ташкил қилиниб, ёшларимизнинг ҳарбий хизмат борасида, мамлакатимиз Мудофаа тизимидаги янгиликлар борасида билимлари бойитилмоқда.

Шу йилнинг 11 март куни Амударё туманининг Бўз солма маҳалласида жойлашган 70-сонли мактабда ўтказилган учрашув ҳам шу мақсадга қаратилди. Учрашувни мактаб директори Орифжон Ўтабоев, ёшларни чақириққа қадар тайёрлаш фани ўқитувчиси Шерифбой Жумабоев, маҳалла ёшлари етакчиси Фаррух Мадраҳимовлар ташкиллаштирдилар. Унда ҳудудда жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари – 1-даражали сержант Отабек Маҳмудов, 1-даражали сержант Сирожиддин Эркинов ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскар Махсудбек Мадаминовлар иштирок этдилар.

Мактаб фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирда ҳарбий хизматчиларни ўқувчилар очиқ чеҳра билан қарши олдилар. Ўзларининг китобхонлигини намойиш этиш учун ўқиган китоблари, севимли адабий қаҳрамонлари тўғрисида қисқача суҳбатлашиб, шеърлар ёд айтдилар.

Шундан сўнг ўқувчи-ёшларнинг ақл-идроки ва салоҳиятини синовдан ўтказиш учун “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Ўқувчилар ҳарбий хизматчилар саволларига батафсил жавоблар беришга ҳаракат қилдилар.

Ўтказилган шахмат-шашка мусобақалари ҳам таассуротларга бой бўлди. Маълумки ушбу спорт турлари одамдан юксак тафаккурни, ақл-идрокни талаб қилади. Шахмат-шашка ақл гимнастикаси дейилиши ҳам бежиз эмас. Ушбу мусобақанинг ташкил этилиши тадбирнинг яна ҳам қизиқарли бўлишини таъминлади. Мактаб ҳовлисида ҳарбий қуролларни қисмларга ажратиш ва яна қайта йиғиш машғулотлари ўқувчиларнинг бу борада билим ва кўникмаларга эга эканлигини намойиш этди.

Самимий суҳбатлар чоғида ҳарбий хизмат Ватанимизнинг ҳар бир ўғлони учун муқаддас бурч эканлиги ёшларга сингдирилди.

Ўқувчи-ёшлар қалбида ватанпарварлик руҳини ошириш мақсадида ўтказилган тадбир барчада улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019