БАҲОР – ТОЗАЛИК ФАСЛИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЯНАДА ҚИЗҒИН
Кўклам кириб келиши билан юртимизда ободонлаштириш ишлари янада қизғин тус олади. Айниқса, Наврўз байрами арафасида атроф-муҳитни тозалаш, дарахтларга шакл бериш, ариқларни қазиб, сув келтириш каби тадбирлар амалга оширилади.
Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, обод гўшаларга айлантириш ишларига алоҳида эътибор берилаётган айни кунларда туманимизда ҳам Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида маҳаллалар, кўчалар чиқиндилардан тозаланиб, дарахтларнинг шохлари буталмоқда. Янгидан кўчатлар ўтқазилиб, буталар оқланмоқда. Ариқ ва анҳорлар атрофлари қазилмоқда. Катта кўчаларнинг четлар, текисланиб, тартибли кўринишга келтирилмоқда. Кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектларининг ён-атрофи бегона ўтлардан тўлиқ тозаланиб, бир неча ойдан буён тўпланиб турган ахлатларни шаҳар ҳудудидан чиқариб ташлаш ишлари қизғин.
“Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали ишчилари ҳам бу ишларда жонбозлик кўрсатишмоқда. Корхонага тегишли техникалар ҳайдовчилари Г.Худойберганов, Х.Нуруллаев, Ф.Сапарбоев, назоратчи Б.Давлетова, М.Соатбоева, юкловчи Ҳ.Абдуллаев, Х.Ерназаров, М.Полвоновлар ҳудудни тоза сақлаш, аҳолига баҳор кайфиятини бағишлаш бўйича ўз зиммаларидаги вазифаларини аъло даражада уддалашаётир.
Тоза жойда тоза ҳаво, барака бўлади. Шу боис, туманимиз аҳолисидан гўзал баҳор кунларида атроф-муҳит тозалигини сақлашга масъулият билан қарашини, ҳар иккала корхона ишчилари меҳнатини қадрлаган ҳолда ўз маҳалласи, кўчаси ва турар жойлари атрофини тоза сақлашини сўраб қоламиз.
О.ЎРОЗАЛИЕВА,
Беруний номли маҳалла фаоли.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶