Келажагимиз ўз қўлимизда
Ҳар бир инсон болалигидан турли касб-ҳунарларни эгаллашни орзу қилади. Шу касбга эришиш учун заҳматли йўлларни босиб ўтади. Мен ҳам болалигимдан турли-туман касбларни орзу қилдим. Бошланғич синфда ўқиётган кезларимда моҳир тикувчи бўламан, дердим. Аммо кейинчалик орадан йиллар ўтиб ўқитувчилик касбига қизиқиб қолдим. Балки, ўз онам ўқитувчи бўлганлиги учундир?
Ўқитувчилик – бу энг шарафли ва савобли касб ҳисобланади. Бу ёруғ оламда онадек, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот – муаллим ва мураббийлардир.
Қадимдан кишилар ўз зурриёдларини устоз қўлига топширар эканлар, "Эти сизники, суяги бизники” деб устозга нисбатан ишонч билдиришган. Ўқитувчилик меҳнати ҳам азалдан халқимиз томонидан қадрланган. Зеро, боланинг мурғак қалбига эзгулик уруғини қадаган, илмга ташналик, ота-она, Ватанга меҳр ҳиссини уйғотадиган ҳокисор инсон – оддий ўқитувчидир. Энг содда нарсалардан тортиб, энг буюк кашфиётлар сабабчиси ҳам аввало оддий муаллим, мактаб ўқитувчисидир. Мен ҳам келажак-да шарафли ва машаққатли касб ҳисобланмиш ўқитувчилик касбини танлаб, халқимга фойдам тегадиган инсон бўлишни орзу қиламан. Менга 31-умумтаълим мактабида таълим-тарбия берган барча устозларимни яқинлашиб келаётган Ўқитувчилар ва мураббийлар куни билан табриклайман. Ишларида муваффақиятлар тилайман.
Севара ИБРОҲИМОВА,
Амударё академик лицейи 1-босқич ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶