Ёшлар – келажагимиз
БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида давлатимиз раҳбарининг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича ташаббуси илгари сурилган эди. Ўзбекистон раҳбари бунга асос қилиб, бугунги ғоят мураккаб даврда ёшларнинг сони дунё миқёсида икки миллиарддан ортиб кетгани, ёшларни халқаро терроризм ва эсктремизм каби иллатлардан муҳофаза қилиш зарурлигини келтириб ўтган эди.
Мазкур ташаббуснинг долзарблигини шундай синовли даврда ёшларнинг давлат ва жамият бошқарувида иштирокини кенгайтириш, ёшлар бандлигини таъминлаш ва ишсизликдан ҳимоя қилиш, ахборот эркинлиги, ва умуман олганда ёшларнинг ижтимоий, сиёсий, маданий ҳуқуқларини кафолатлаш бутун дунёда долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.
Халқаро ҳамжамият томонидан ҳам ушбу ташаббуснинг долзарблиги тан олинди. Қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ва илғор экспертлар мазкур халқаро ҳужжатни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш ташаббуси билан чиқишди.
Конвенциянинг қабул қилиниши орқали қандай натижаларга эришишга олиб келади деган ҳақли савол туғилади.
Аввало, бутун дунёда ёшларнинг ёш тоифасини 18 ёшдан 30 ёшгача этиб белгилаш, ёшларга оид сиёсат соҳасида давлатларнинг халқаро мажбуриятлари ўрнатилади. Бу билан ёшларнинг ёш хусусиятлари бўйича ягона халқаро стандарт белгиланади.
Белгиланган аниқ мақсадлар ва ўлчов кўрсаткичлари бўйича ёшларнинг ривожланиш истиқболларини намоён этувчи замонавий халқаро модель яратиш орқали халқаро ҳамжамиятда ёшларга оид давлат сиёсатини юритиш бўйича аниқ механизм ўрнатилади.
Шу билан бирга, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши “Ёшлар – 2030” БМТ Ёшлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этишга ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.
Бундан ташқари конвенция бутун дунё ёшларига улар жамият ҳаётида тўлиқ, самарали ва конструктив иштирок этишлари учун ҳақиқий имкониятлар тақдим этади.
Шунингдек, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши бевосита “Ёшлар – 2030” БМТ Ёшлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этишга ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциянинг қабул қилиниши билан келгусида бутун дунё ёшлари ҳаётида янги саҳифа очиши билан бир қаторда, Ўзбекистон ёшларининг дунё ёшлари билан интеграцияси кенг йўл очади.
Амударё туман адлия бўлими бошлиғи М.Садиков

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶