28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:39
Адабиёт 👁 314

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Бетобликдан сўнг...

Ҳаёт кечар пастли-баландли,

Гоҳо зиёд, гоҳо камдамиз.

Дард қачонки ёқадан тутса,

Соғлик қадрин билар бандамиз.

 

Шунда бизга ёрдамга келар,

Дилда меҳр-у шафқати борлар.

Борлигингиз учун минг шукур,

Қалби қордек оқ шифокорлар.

 

Сиз борсизки келажак билан,

Бизни умид боғлаб туради.

Кўп яшасин шифокорлар деб,

Соғайганлар хурсанд юради.

 

Доридан зўр муомаласи,

Ҳамширалар, сизга минг раҳмат.

Элга қилган хизматингиздан,

Гиппократ ҳам хурсанддир албат.

 

Руҳ бағишлар ҳар бир инсонга,

Қадрин топса қилган хизмати.

Бир каломда намоён бўлар,

Кимнинг кимга ҳурмат-иззати.

 

Асли элнинг нафи учундир,

Янги қабул қилинган қарор.

Бу қарорда мужассам сизга,

Юртбошидан бўлган эътибор.

 

Ҳаммамизга  омадлар кулсин,

Юрайлик соғликнинг шукрида.

Балолардан омон ўтайлик,

Деган тилак ҳамма фикрида.

 

"Соғлигимиз ишончли қўлда",

Диллар умид билан тўлиқдир.

Бу ишончнинг бор бўлишида,

Сизнинг ҳисса жуда улуғдир.

 

Омон бўлинг, ҳамиша сиз ҳам,

Ўз касбининг фидокорлари.

Эл соғлиғин мақсад деб билган,

Ўзбекистон шифокорлари!

Аҳмад Нафасов. 

 

Армон

Йигит кўркам эди, барваста,

Бехос бир дард йиқди бирпасда.

Ўғил-қизин чақириб аста,

Шивирлади бемажол, хаста:

– Қувнаб ҳаёт бошлаганимда,

Мен ҳам кўпроқ яшаганимда,

Кўп ишларга улгурар эдим...

 

Бу дунёда армонсиз зот йўқ,

Бевақт ўлим, ғамга исбот йўқ,

Тақдиримда демак омад йўқ.

Қувнаб яшай бошлаганимда,

Яна бир йил яшаганимда,

Кўп ишларга улгурар эдим...

 

Бетоб ётдим, балки билмади,

Кўп дўстларни  кутдим, келмади,

Ёки назар-писанд қилмади.

Қувнаб яшай бошлаганимда,

Яна бироз яшаганимда,

Кўп ишларга улгурар эдим...

 

Ҳаётимдан кўнглим тўқ эди,

Ҳеч кимсадан  гинам йўқ эди.

Яна... Сал-пал яшаганимда...

Ўрозали РЕЙИМОВ.

 

Хуш келдинг...

Сенинг таърифингни куйламоқ учун,

Қанча шеърлар битсам шунча оз, баҳор.

Қалбларга жо этган муҳаббатингни,

Шоир ёза олмас, куйчи тили лол.

 

Энг гўзал фаслсан, яшаш фаслимсан,

Гўзаллик илоҳи, ўткинчи хаёл.

Сенга қиёсланар азизим, баҳор,

Меҳри чашма бўлган жамики аёл.

 

Нозиксан шунчалар, қиз кўнгли мисол,

Қалблар уйғонади яшилликка ёр.

Қалбимнинг бир кемтик дил парчасида,

Исминг ёзилажак, аталиб баҳор.

 

Баҳор, баҳор дея сайрайди булбул,

Ердан бош кўтарар гўзал бойчечак.

Ўрик гулларининг ифори ширин,

Баҳор салом берар мисли келинчак.

 

Онамга тутаман бир даста лола,

Қувониб ўпганча кўзга суради.

Тоғларнинг бошига чиқаман аста,

Шукрона айтади эсиб шабада.

 

Хуш келдинг элимга, яшариш фаслим,

Қувонч-у шодликка тўлдириб қалбим.

Юртимга шодликлар олиб кел, баҳор,

Дилларга бахт, омад сурурини сол.

Феруза Раҳимова,

39-мактаб ўқувчиси.

 

Болалик

Болалигим – бойчечак,

Баҳорларни бошлаган.

Оқ кўйлагидай оппоқ,

Наҳорларни бошлаган.

 

Қум кўчаларда чангга,

Кўмилган болалигим.

Ариқларда балиқдай,

Чўмилган болалигим.

 

Ёзнинг ўт қуёшида,

Пўлат бўлиб тобланган.

Хивич тойчоқни миниб,

Келажакка отланган.

 

Болга тўлган боғлардан,

Қувват олиб билаги.

Бойчечакдай бойланган,

Она ерга юраги.

Пўлат Худойберганов,

фахрий журналист.

 

Ватан

Ватан нима деган савол энг ғалати саволдир,

Ватанингни билмаслик энг хижолат аҳволдир.

Ватанни ўрганмоққа тарих оддий мисолдир,

Мангуберди юзидан томчилаган тер – Ватан!

 

Ёвларнинг кўзи қизиб қўшин тортиб от сурган,

Бу азим чинорлари не-не жангларни кўрган.

Минг-минг йилки бузилмайин, қалъалари тик турган.

Темур бобомдан мерос ҳар бир қарич ер – Ватан!

 

Тун бўйи қалам ушлаб шеър дафтарин ёпмаган,

Ватан, деб ёзай деса, ҳеч омади чопмаган.

Ҳатто Навоийси ҳам таърифини топмаган,

Энг машҳур шоирга ҳам поёни йўқ шеър – Ватан!

 

Она юртнинг ҳар гарди, тупроғи ҳам суюкдир,

Бобур Кобулда қолиб ҳамон кўнгли куюкдир.

Шонли тарихи буюк – келажаги буюкдир,

У бамисли онадир, нуқул болам дер – Ватан!

Комронбек Камол.

 

Ёмғир

Тонг билан турдим,

Далага боқдим.

Рўйи замин лой,

Тўлиб оқар сой.

 

Ёмғир ёғарди,

Дилга ёқарди.

Томда кабутар,

Менга боқарди.

 

Ёмғир тинган пайт,

Гуллади ҳаёт.

Офтобга боқиб,

Битдим шеърий хат.

Акром Кўкланов,

5-мактаб ўқувчиси.

 

Баҳор

Табиат борлиққа инъомин бериб,

Қуёш нурин сочди, қорлар ҳам эриб.

Кўм-кўк яшилликка буркаб оламни,

Мана баҳор келди, бағрини кериб.

 

Булбуллар басма-бас қилишар хониш,

Ошиқлар қалбида ўзгача ёниш.

Баҳор – янгиланиш, яшариш фасли,

Баҳордан бошланар доим уйғониш.

 

Ариқларда тўлиб сувлар оқади,

Навбаҳор шукуҳи дилга ёқади.

Осмонда варраклар галасин қувлаб,

Шўх-шодон болалар сокин боқади.

 

Қир-адир бағрини лолалар безар,

Самода булутлар айланиб кезар.

Музлар эриб-битиб, баҳор келганин,

Баҳор даракчиси – бойчечак сезар.

 

Бахшилар қўлида дўмбира, сози,

Авж олар қизларнинг ишва-ю нози.

Шоирлар юраги илҳомга тўлиб,

Қўлидан тушмайди қалам-қоғози.

 

Далага йўл олди бободеҳқонлар,

Орзу қилиб тоғдан баланд хирмонлар.

Кўкламга етказди минг бор шукур, деб

Қўллари дуода азиз инсонлар.

Шомурод ХЎЖАНОВ,

Дўрман овули.

 

Сени учратдим

Фариштадек тозадил дўстим,

Орзулари осмон қадар кенг.

Минг бор шукур, сени учратдим,

Фидойисан, матонатга тенг.

 

Ҳаётингга хаёлим туташ,

Кўз тегмасин қадд-у бўйингга.

Ёмонларга бўлмагин йўлдош,

Ташламасин тузоқ ўйингга.

 

Ёлғонлардан йироқ бўл, йироқ,

Ота-онанг дуосини ол.

Кўнгилгинанг билмасин фироқ,

Ишқ боғида сен мангуга қол.

 

Яхшиларнинг қўлидан тутгин,

Ҳасадгўйлар ёнсин қоврилиб.

Бу ҳаётнинг завқини тотгин,

Ҳо-ю ҳавасларга кетма соврилиб.

 

Фариштадек тозадил дўстим,

Минг бор шукур, сени учратдим.

Мунира Каримова,

42-мактаб ўқувчиси.

 

Шоир дўстимга

Бир асов дарёдек кечмиш умр бу,

Бир шамол кучидан тўлқин каби у.

 

Бир ёмон, бир яхши дамлардан ғолиб,

Яшайсан илоҳдан берганин олиб.

 

Яшамоқ яхшидур ҳар не бўлганда,

Ҳаттоки устингдан номард кулганда.

 

Ҳаётнинг отига қамчи бос, дўстим,

Ҳали ҳам чўт эмас тоғ-у тош, дўстим.

 

Кексайдим, дейишни минбаъд айтма,

Қалам тут, ижодий йўлингдан қайтма.

Жумабой Ҳидоятов, Қизилчоли овули.

 

Ўзбекистон

Ўзбекистон дея аталмиш,

Озод диёрим менинг.

Гуллар очган чаманим,

Боғ-у бўстоним менинг.

Бунда қушлар яйрайди,

Майна, булбул сайрайди.

Болажонлар яйрашиб,

Қувноқ қўшиқ куйлайди.

Шаҳризода Тозабоева,

43-мактаб ўқувчиси.

 

Она юртимда

Серқуёш Ватанимда,

Барча миллат иноқдир.

Чунки она юртимиз,

Ёмонликдан йироқдир.

Ўзбек деган ном ила,

Дунёларга танилди.

Ҳар бир соҳа бўйича,

Рекордлар ўрнатилди.

Президентимиз доим,

Изланишдан чарчамас.

Келажак авлодни деб,

Бор кучини аямас.

Ёрқиной Кенжабоева,

11-мактаб ўқувчиси.

 

Марварид меҳмон

Осмон мовий кўйлагин,

Бугун ечиб ташлади.

Марвариддек томчилар,

Ерга туша бошлади.

 

Осмоннинг кўз ёшини,

Шамол артиб қўяди.

Йиғлоқи булутларни,

Энди ким ҳам суяди.

 

Ёмғир сира унутмас,

Бу бахтиёр онларни.

Дов-дарахтлар олқишлар,

Марварид меҳмонларни.

Маржона Деҳқонова,

55-мактаб ўқувчиси.

 

Баҳор келганда

Боғларга боргим келар,

Қўшиқ куйлагим келар.

Яйраб ўйнагим келар,

Гўзал баҳор келганда.

 

Сочпопуклар тақаман,

Қувониб-ла боқаман.

Шилдир сойда оқаман,

Гўзал баҳор келганда.

 

Булбулжонга қўшилиб,

Сайрагим келар тўлиб.

Атрофга қарай кулиб,

Гўзал баҳор келганда.

 

Илҳом келади тошиб,

Шеъримга меҳр қўшиб.

Ёзгим келади жўшиб,

Гўзал баҳор келганда.

Жумагул Адамбоева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026