ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ходимлари томонидан Олий мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” лойиҳаси режасига кўра соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган тадбир ўтказилди.
15 апрель куни 40-сонли мактабда туман Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда таҳририят масъул котиби О.Худойберганова, махсус мухбири О.Ражабова, туман ТТБ шифокори Т.Саидова ҳамда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбирни мактаб директорининг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари М.Раҳматуллаева очиб берди.
Тадбирда сўзга чиққан таҳририят ходимлари лойиҳа доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, уларнинг самараси, кенг жамоатчиликка таъсири хусусида сўз юритдилар. Шунингдек, бугунги кунда давлатимиз томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар тўғрисида гапириб ўтдилар. Тадбир давомида ТТБ шифокори Т.Саидова соғлом турмуш тарзига амал қилиш тартиби, жисмоний соғлом бўлиш учун амал қилиш керак бўлган гигиена қоидалари, касалликларнинг олдини олиш кабилар бўйича батафсил тушунчалар берди.
Қизиқарли ўтган тадбир давомида ўқувчиларга берилган саволларга ҳам тўлиқ жавоблар берилди.
М.Шомуродов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶