ШАХСНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАРГА ЭНДИЛИКДА НИКОҲ ҚАЙД ЭТИЛГАНИ ТЎҒРИСИДА БЕЛГИ ҚЎЙИЛМАЙДИ
Президент томонидан имзоланган “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, биометрик паспорт ўрнига ID-карталари жорий этилаётгани сабабли айрим кодекслар ва қонунларга ID-карта тушунчаси киритилди. ID-карталарни, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотганлик, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Оила кодексида кўрсатилганидек, болалар туғилишини қайд этиш ота-онасининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан қатъий назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 1 ой ичида амалга оширилади. Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилишига оид норма чиқариб ташланди.
Ер давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда фуқароларга унинг ўрнига берилаётган уй-жой аввалги уй-жойидан қимматроқ бўлса, фарқ қилган қиймат фуқаролар томонидан қайтариб берилмайди. Илгари 5 йилда қайтарилиши лозим эди. Ундан ташқари, ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
ID-карта берганлик учун БҲМнинг 89 фоизи миқдорида бож ундирилади, хорижга чиқиш учун биометрик паспортни берганлик учун эса илгаригидек БҲМнинг 1,2 баравари миқдорида эмас, балки БҲМнинг 1 баравари миқдорида бож ундирилади.
Роҳатой Полвонова, туман ФҲДЁ бўлими инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶