30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:33
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,115

Жасоратли меҳнат самаралари

Жасоратли  меҳнат самаралари

Бу йил туманимиз пахтакорлари учун, қолаверса дўрманлик пахтакорлар учун куз саҳовати чексиз бўлди: кўзни қувонтирадиган юксак "оқ олтин” хирмонлари уйилди. Туманимиз пахтакорлари 34 минг тоннага яқин юқори навли пахта ҳосилини йиғиб-териб олиб, она Ватанга армуғон қилди ва Республикамизда биринчи бўлиб йиллик пахта тайёрлаш шартномавий давлат режаларини ортиғи билан бажарди. Бу албатта, пахтакорларимизнинг жасоратли меҳнати натижасидир. Аниқроқ қилиб айтганда, жасорат хирмонидир.

Ҳар йили биринчи бўлиб ғалаба туғини баланд кўтаришга одатланган ва буни энг яхши анъанага айлантирган дўрманлик пахтакорлар сентябрь ойи бошидаёқ ташаббусни қўлга олиб, 14 та фермер хўжаликларининг минг гектардан зиёд пахта майдонларида пахта йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан олиб бордилар. Пахтазорларда икки мингдан ортиқ теримчилар тер тўкиб меҳнат қилдилар ва терим суръатини кун сайин оширдилар. Мавжуд 14 та фермер хўжаликларининг ҳар бирида биттадан пахта йиғим-терим отрядларининг ташкил этилиши ва фаолият олиб бориши терим суръатини оширишда асосий омил бўлди. Натижада қисқа муддатда "оқ олтин” хирмонлари сарбаланд бўлиб, йиллик марра эгалланди ва давлат хазинасига 2300 тоннадан зиёд юқори навли пахта ҳосили етказиб берилди.

- Бугунги катта меҳнат ғалабамизга ҳар йили пахтадан мўл ҳосил етиштириб келаётган ва 40 центнерчилик ҳаракатининг ташаббускорлари бўлган "Камолиддин Бекниёз”, "Пирназаров Тўрабой”, "Матмуродов Ботир”, "Пирметов Бозорбой”, "Бешбоев Қурбонғалий” ва "Ортиқов Ражаббой” фермер хўжаликларида бугунги куннинг ўзидаёқ, ҳар гектар ҳисобига 28-30 центнердан хирмон кўтарилди. Пахтазорларимизда ҳосил ҳали мўл. Йиғим-терим ишларини янада қизитиб, 3 минг тонналик юксак мажбуриятимизни ҳам тез кунда бажариб хирмонларга барака киритамиз, - дейди. Й.Ўрозбоев номидаги ММТП раҳбари Улуғбек Ўрозбоев фахр билан.

Хўжаликдаги 40 центнерчилик ҳаракатининг ташаббускорларидан бири Қурбонғалий Бешбоев бошқарган "Бешбоев Қурбонғалий” фермер хўжалигида пахта йиғим-терим ишлари авж палласига чиққан. Пахтазорларда ҳар куни 150-160 нафар чаққон қўлли теримчилар унумли меҳнат қилишмоқда. Пахтазорлар бугунги кунда гўё қайноқ меҳнат майдонига айланган.

- Ҳа, бугунги кунда ҳаммамизнинг ўрнимиз пахтазорларда. Пешона терларимиз билан етиштирган мўл пахта ҳосилимизни қанчалик тез йиғиб-териб олсак, шунчалик қўлимиз баланд, юзимиз ёруғ, даромадимиз мўмай бўлади. 67 гектар пахта майдонидан 200 тоннадан ортиқ юқори навли пахта ҳосилини йиғиб-териб олиб маррадан ошдик. Биринчи теримдаёқ ҳосилдорлик ҳар гектар ҳисобига 30 центнерга етди. Пахтазорларимиздаги қолган ҳосилни йиғиб териб олсак, ҳосилдорлик 40 центнердан ҳам ошиб кетади, - дейди илғор фермер Қурбонғалий Бешбоев ишонч билан.

Дала - ташкилий ишлар билан банд бўлган 177-пахта йиғим-терим отрядининг раҳбари Отамурод Юсупов илғор теримчилар ҳақида фахру ифтихор билан гапира кетди:

- Гўзал Қурбонова, Муқаддас Юсупова, Ширин Соатова, Эркиной Йўлдошева, Шарофат Ўрозалиева, Ёрқиной Қурбонбоева, Зубайда Абдуллаева, Нилуфар Бобожоновалар ҳар куни 180-200 килограммдан пахта териб бермоқдалар, - дейди 177-пахта йиғим-терим отряди раҳбари Отамурод Юсупов.

Қобул Шомуродов.

М.Ҳабибуллаев олган сурат.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026