ЎТГАНЛАР ЁДИ УНУТИЛМАЙДИ
Aждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш улуғ қадрият ҳисобланади. Шу боисдан хам ёши улуғ нуронийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади.
Юртимизда Хотира ва қадрлаш куни катта тантана билан нишонланиши ҳам бежиз эмас. Шу куни 1941-1945 йиллардаги урушда ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб, дунёдан ўтганларни ёдга оламиз. Улар қалбимизда ва юрагимизда абадий сақланмоқда. Халқимиз жасур ўғлонларини ҳурмат билан тилга олади. Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонда яшаган 6,5 миллион аҳолининг 1,5 миллиони фронтга кетган. Улардан 420 минг нафари қайтиб келмаган, 640 нафари яраланган, 120 минг нафар ўзбекистонлик орден ва медаллар билан тақдирланган.
Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, аёвсиз жангу – жадалларда қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар хотирасини биз ёшлар асло унутмаймиз. Ўзбекистон инсон эркинлиги, шаъни қадр – қиммати улуғ, буюк мустақил давлатга айланди.
Бизнинг туманимизда ҳам ўтганларнинг хотирасига ҳурмат сифатида Хотира майдони қад ростлади. Хотира майдони ҳозирда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Кўплаб инсонлар зиёрат қилиб, музейни ҳам томоша қилиб, чуқур таассуротлар олмоқда. Хотира майдонида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган туманимизнинг жасур ўғлонларнинг исмлари қайд этилган. Қорақалпоғистондан 66 минг нафардан ортиқ забардаст йигитлар жангга отланган. Хотира майдонида урушга кетган фарзандларини кутиб ўтирган мотамсора она ҳайкали ўрнатилган. Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш анъанага айланмоқда.
Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонларга ҳалок бўлганларни, бугунгидай тинч-осуда ҳаётимиз учун курашганларни унутишга ҳаққимиз йўқ.
Гулноза Норимматова, 12-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶