Ёшлар ойлиги доирасида ҳоким ва ёшлар учрашувлари давом этмоқда
16 июнь куни Амударё туманининг Дарёбўйи маҳалласи ҳудудида жойлашган 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Мухтор Юсупов, тегишли ташкилот масъуллари ҳамда 30 дан ортиқ фаол ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев тарихан қисқа даврда Ўзбекистон ёшлари эришган муваффақият ва ютуқлар замирида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрлик ва юксак эътибор мужассам эканлигини таъкидлади.
Қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, қобилиятларини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий позицияси, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, спортга жалб қилиш орқали улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Мухтор Юсупов томонидан туманда ёшлар ўртасида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, ҳамда ёшларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилаётгани ўзининг ижобий натижасини бераётгани, шунингдек, ҳудудларда ўтказилаётган “Ҳоким ва ёшлар учрашувлари” ёшларнинг ҳаётида учраётган тўсиқ ва муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани эътироф этиб ўтилди.
Учрашувда ёшлар томонидан турли мазмундаги 8 та мурожаат келиб тушди.
Жумладан мурожаатлар ер ажратилиши, тикув машинаси учун ҳамда асбоб-ускуна учун субсидия ажратилиши, имтиёзли кредит олиш, контракт тўловининг қоплаб берилиши, моддий ёрдам кўрсатилиши каби масалаларда бўлди.
Мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга юклатилиб, ижроси назоратга олинди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ғоя ва ташаббусларини туман ҳокимига туғридан-тўғри мурожаат қилиб етказишди.
Учрашув якунида туман ҳокими барча ёшларни яқинлашиб келаётган “Ёшлар куни”ни билан самимий табриклаб, ўқиш ва ишларида муваффақият тилади.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶