30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:00
Фан ва таълим 👁 3,037

Ўттиз йиллик зиё маскани

Ўттиз йиллик зиё маскани

Қайси юртда яшовчи инсонларнинг тафаккури, иқтидори, салоҳияти ҳақида гап кетса, албатта, у ерда жойлашган таълим масканига ва у ерда фаолият юритаётган устоз мураббийлар меҳнатига баҳо берилади. Чунки, алломалар фикрича "Фикрнинг қуввати, зийнати ва унинг кенглиги устоз муаллимнинг тарбиясига боғлиқдир”.

Бизнинг 40-сон умумтаълим мактаби жамоаси ҳам алломалар фикрини инобатга олган ҳолда меҳнат қилмоқдалар.

Мактабимиз 1984 йилда ташкил топган. Мактаб биноси икки қаватли, замонавий услубда қурилган бўлиб, 1176 ўринга мўлжалланган. Бугунги кунда 933 нафар ўқувчи билим олмоқда. Улар 31 та синфга тақсимланган бўлиб, 26 та синф хонаси, 11 та фан хоналари,12х24 ҳажмдаги спорт зали, 120 ўринли ошхона ва 120 ўринли фаоллар зали мавжуд. Мактаб 2013 йил Давлат "Инвестиция дастури” га асосан капитал таъмирдан чиқарилди ва 546 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Ўқувчиларнинг замон талаблари даражасида сифатли билим олишлари учун шароит яратилди. Мактабга 12 синф мебель жамланмаси, физика ўқув-лаборатория жиҳозлари, сўнгги русумдаги компьютер жамланмаси, спорт жиҳозлари, ошхона ва фаоллар зали учун стол-стуллар янгидан келтирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1875-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида мактабда 3 та инглиз тили синфхоналари жиҳозланди, 3 та телевизор, 3 та магнитола, 2 та видеопроектор ва ноутбуклар мавжуд. 2013-2014 ўқув йилида 112 нафар 2-синф ўқувчиларидан 52 нафар ўқувчи танлаб олиниб, инглиз тилини чуқур ўрганувчи 2 та синф ташкил қилинди, ҳозир улар 3-синфда ўқимоқдалар.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2014 йил 28 августдаги қўшма буйруғига асосан мактаб Қорақалпоғистон Республикасида бешинчи тажриба майдончаси қилиб белгиланди. Ўқитувчилар бошланғич синф, она тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, математика, иқтисодий билим асослари, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарих, жисмоний тарбия, қорақалпоқ тили фанларидан тажриба-синов ишларини олиб борадилар. Бу соҳада Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорлик қилинмоқда.

2014-2015 ўқув йилида мактабнинг 1-синфида куни узайтирилган гуруҳ ташкил қилиниб, 31 нафар ўқувчи куни узайтирилган гуруҳда тарбияланмоқда. Ўқувчиларга 69 нафар ўқитувчилар дарс беради. Жамоамиз туман, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказиладиган маънавий ва маърифий тадбирларда ҳамиша фаол қатнашади. Мактаб ўқувчилари "Ўйла, изла, топ!”, "Зарб”, "Янги авлод”, "Яшил чироқ”, "Келажак овози” каби танловларнинг туман, вилоят ва Республика босқичи ғолибидирлар.

Мактаб ўқувчилари 2009-2010 ўқув йилидан буён "Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида самарадорлик бўйича биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Ўқувчилар орасида спортнинг бокс, дзюдо, кураш турлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионлари мавжуд. Мактабда инглиз тили, рус тилини ўргатувчи "Тил маркази”, она тили фани бўйича "Маҳорат мактаби” фаолият юритмоқда. Ажиниёз номидаги НДПИ билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўқитувчиларимиз орасида "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловида қатнашиш анъанага айланган. 2004-2005 ўқув йилида география фани ўқитувчиси Замира Эшмуродова, 2007-2008 ўқув йилида бошланғич синф ўқитувчиси Сайёра Жумамуродова,2008-2009 ўқув йилида тасвирий санъат фани ўқитувчиси Гулшод Собирова, тарих фани ўқитувчиси Хушрўй Эшчанова, математика фани ўқитувчиси Муҳаббат Раҳимова, 2011-2012 ўқув йилида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Инобат Қличева, 2012-2013 ўқув йилида инглиз тили фани ўқитувчиси Саида Каримовалар танловнинг турли босқичларида ғолиб чиққан бўлсалар, 2013-2014 ўқув йилида тасвирий санъат фани ўқитувчиси Каромат Худойберганова танловнинг Ўзбекистон босқичида муваффақиятли қатнашди.

2014 йил май ойидамен "Янги давр раҳбари” танловида иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгалладим. Мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Муқаддас Бекназарова эса "Йилнинг энг фаол маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари” танловининг туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муваффақиятли қатнашди. Мактаб жамоаси йил якунларига кўра туманда "Энг яхши безатилган мактаб”, "Янгиликка интилувчи энг яхши мактаб” номинацияларига сазовор бўлди.

Меҳнат жамоасининг шаклланишида фахрий ўқитувчилар раҳматли Нурим Жуманиёзов, Норимбат Қутлимуродов, Марям Ҳайдарова, Шавкат Арсланов каби устозларнинг меҳнатлари кўп бўлган. Бугун Қодирберган Жумамуродов, Солий Собиров, Аҳмад Машарипов, Раифа Тинчурина, Жангил Бобожонова, Хушрўй Эшчанова, Моможон Аннамедова каби устозлар фахрийлик гаштини сурмоқдалар. Ҳукуматимиз томонидан уларнинг меҳнатлари муносиб тақдирланган. Қодирберган Жумамурадов – "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”, Раифа Тинчурина – "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи” унвонига эга бўлсалар,Хушрўй Эшчанова – "Шуҳрат” медали соҳибасидир.

Хуллас, мактабда бугунги кун ўқувчиларининг замон талаблари даражасида билим олишлари учун барча шароит етарли. Жамоа аъзолари буни тўлиқ ҳис қиладилар ва шунга монанд ишлашга интиладилар. Шу даргоҳда меҳнат қилган барча устозларни ва туманимизда фаолият юритаётган ҳамкасбларимизни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаймиз. Уларга мустаҳкам соғлик, оилаларига тинчлик -хотиржамлик ва ишларида ютуқлар тилаб қоламиз.

Санобар Хўжамуродова,

40-сон умумтаълим мактаби директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026