АЖДОДЛАРИМИЗ ФИДОЙИЛИГИГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙЛИК
Мен Нукусда бўлиб ўтган тартибсизликларни эшитиб, жуда хафа бўлдим. Бу жонажон Ўзбекистонни кўра олмайдиган, бизнинг тинчлигимизга рахна солувчи салбий кучлар таъсиридир. Мен қорақалпоғистонликман, ўзбекман, биз қардош-жондош бир элмиз, қудамиз, қуда-андамиз, яқин оғайни, қўни-қўшнимиз. Ота-буваларимиз бир кун жанжал бўлган жойдан 40 кун ризқ кетади, дейишган.
Тинчликка тенг келадиган ҳеч нарса йўқ. Тинчлик бор жойда қувонч бор, бахт-иқбол, омад бор, келажак бор, равнақ бор. Тўй-ю томоша, фарзандларимиз хурсандчилиги бор. Шундай экан, ҳар бир онгли инсон етти ўлчаб, бир кесиши керак.
Келинг, ҳавойи гапларга учмасдан соғлом фикрлаб кейин тўғри қарор ва хулоса қабул қилайлик. Ўзбекистон – кўп миллатли давлат, бу давлатда ҳар бир миллат вакилининг урф-одати, қадр-қиммати қонуний ҳимояланган. Мен барча элдошлар жипслашиб, биргаликда ақлли фикрлаб, Ўзбекистоннинг, Қорақалпоғистоннинг гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссаларини қўшади, деб ишонаман.
Биз ёшларга жуда катта эътибор беришимиз керак. Ёшлар бизнинг келажагимиз, уларга тўғри йўл кўрсатиб тарбиялашимиз зарур. Бунда тажрибали нуронийлар ўрни катта, ҳозирда ҳар бир нуронийга 10 нафар ёш бириктирилган. Шу ёшларни Ватанни, элини, халқини севишга чақирайлик. Унутмайлик, ота-боболаримиз бугунги осойишта замонамиз учун жонларини фидо қилишган, қанча кунлар, тунлар қон кечишган. Ана шу фидойиликларга, аждодларимизнинг мислсиз матонат ва жасоратларига хиёнат қилишга ҳаққимиз йўқ.
Аминбой ХЎЖАМУРОТОВ,
Жумуртов ШФЙ, меҳнат фахрийси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶