02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 10:47
Спорт 👁 366

ДХХ Раиси кубоги учун ўтказилган футбол мусобақаларида 3-ўринни эгаллаган Холимбег овули жамоаси рағбатлантирилди

ДХХ Раиси кубоги учун ўтказилган футбол мусобақаларида 3-ўринни эгаллаган Холимбег овули жамоаси рағбатлантирилди

Жорий йилнинг апрель ойида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги учун футбол мусобақаларига старт берилган эди.

9 август куни мазкур мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 3-ўринни эгаллаган Амударё туманининг Холимбег овули жамоаси билан учрашув ташкил этилди.

Маҳалла ёшларини бирлаштириш, бўш вақтларини кўнгилли ўтказиш, улар орасида спортни оммалаштириш, истеъдодли футболчиларни кашф этиш мақсадида кейинги йилларда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган бу мусобақа жорий йилда айниқса уюшқоқлик билан ўтказилди ва нуфузи ошди. Мамлакатимиз миқёсида барча маҳаллалар футболсеварлар ёшлари жамоалари иштирокидаги баҳслар маҳалла, сектор, туман, шаҳар, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилди ва мамлакат босқичида иштирок этадиган жамоалар аниқланди.

Шуниси қувончлики, яқинда ушбу мусобақанинг Қорақалпоғистон босқичида фахрли 3-ўрин учун даъвогар бўлган Тахтакўпир ва Амударё туманлари футболчилари ўртасида ўтказилган баҳсда Амударё туманининг Холимбег овули ёшлари рақиблар дарвозасига 7 марта тўп киритиб, ишончли ғалабага эришдилар.

Овулнинг 16 нафар ёшларидан тузилган жамоа аввал ҳам кўпгина нуфузли мусобақаларда қатшаниб, ғолиб ва совриндор бўлиб келаётган эди. Қорақалпоғистон миқёсида 424 маҳалланинг ёш футболчилари орасида учинчи ўринни эгаллаш ҳам осон бўлмади. Жамоанинг 16 нафар аъзоси ҳам ушбу  баҳсда бор иқтидорини намойиш этишга интилди, ғолиб чиқиш учун курашди. 7:0 ҳисоби билан баҳсни якунлаганларида чарчоқни ҳам унутиб, қувонганларидан бир-бирларини қутладилар.

Давлат Хавфсизлик хизмати Раиси кубоги учун ўтказилган футбол мусобақаси Қорақалпоғистон босқичи ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими холимбеглик футболчилар учун ўчмас таассуротлар қолдирди. Таниқли футбол ҳаками, инструктор, Ўзбекистон футбол Федерацияси вице президенти Равшан Эрматов уларни бу ғалабаси билан қутлаб, қимматбаҳо совғалар топширди, мураббийлари чуқур миннатдорчилик билдирди.

Холимбег овул фуқаролар йиғини биносида совриндор футболчилар учун ташкил этилган тантанали тадбирда фуқаролар йиғини раиси Зарифбой Олламов спортчиларни эришган ғалабаси билан фуқаролар йиғини ҳамда овул аҳолисининг номидан қизғин қутлади.

Айниқса, якуний баҳсда рақиб дарвозасини бехато нишонга олган Жўрабек  Тоғаев, унинг жамоадошлари Абдулла Дўсчанов, Акмал Комилов, Азамат Давлатбоев, Фаррух Маткаримов, Беҳзод Ҳайитбоев, Шамшиддин Ўрозбоевларга овул спорт шарафи юксалишига муносиб ҳисса қўшгани учун раҳматлар айтди.

Яна бир эътирофга арзигулик маълумот: Давлат хавфсизлик хизмати Раиси Кубоги мусобақасининг Қорақалпоғистон босқичи баҳсларида айнан холимбеглик Шамшиддин Ўрозбоев “Энг яхши ўйинчи” дея эътироф этилди.

Ёш футболчиларни мураббий Янгибой Эшимбетов, жамоа сардори Ғафур Янгибоевлар ҳам қизғин қутлаб, келгуси йилда ушбу анъанавий мусобақанинг мамлакат миқёсидаги ғолиби бўлишини тиладилар.

Севара Исмоилова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026