29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 00:08
Фан ва таълим 👁 283

ЭНГ КИТОБХОН ЁШЛАР САРАЛАНДИ

ЭНГ КИТОБХОН ЁШЛАР САРАЛАНДИ

Китоб – энг яхши тарбия воситасидир. Шу боисдан ҳам дунёнинг турли бурчакларида нотинчликлар, уруш-низолар давом этаётган ҳозиргидай бир вазиятда мамлакатимиз ўсмир-ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маънавиятини юксалтириш, уларни ёт ғоялар таъсиридан асраш мақсадида китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлашга, рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган “Ёш китобхон” танлови ҳам шулар жумласидандир.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида “Ёш китобхон” танловини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам айнан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини чуқур ўрганишни тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, буюк бобокалонларимизнинг ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини чуқур ўрганишга чорлаш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштиришга қаратилган.

Шу йилнинг 20-22 сентябрь кунларида Амударё туманида бўлиб ўтган танловнинг маҳалла босқичида иштирокчилар сонининг аввалги мавсумга нисбатан кўплиги, иштирокчиларнинг берилган саволларга батафсил ва аниқ жавоб беришга интилиши “Ёш китобхон” танловининг нуфузи ортиб, тобора оммалашаётганини ва иштирокчиларнинг ғолиблик учун чинакам интилаётганини кўрсатди.

20 сентябрь куни Манғитдаги ихтисослаштирилган мактабда Янгиобод, Дўстлик, Фаровон маҳаллалари ёшлари иштирок этган танловнинг илк босқичида уларнинг ўзбек мумтоз адабиёти дурдоналари билан бир қаторда ҳозирги давр таниқли адибларининг асарлари, жаҳон адабиёти нодир асарлари юзасидан берилган саволларга яхши жавоб берганликлари, асарларни моҳирона таҳлил қилганликлари ушбу асарларни мутолаа қилиб, тасвирланган воқеалардан ўзларига керакли хулосаларни чиқара олишганидан далолат беради.

Танловда 10-14, 15-19 ва 20-30 ёшлар тоифалари учун алоҳида, алоҳида саволлар тайёрлангани иштирокчилар учун қулайлик яратади. Китобхонлик беллашуви “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг бошқа турлари сингари бешта - маҳалла-сектор-туман-ҳудудий ва республика босқичларида ўтказилади.

Шунга кўра, танловнинг инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилган маҳалла босқичида иштирок этган 49 та овул ва маҳаллаларнинг 2500 нафардан зиёд ёшлари орасида ғолибликни қўлга киритган 248 нафари сектор босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Шуни эътироф этиш керакки, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими танловни ўтказишга пухта ҳозирликлар кўрди. Ҳар бир ҳудуддаги мактабларда танловни ўтказиш учун муносиб шароитлар яратилди, беллашувнинг шаффоф, одилона ўтиши таъминланди.

Энди ушбу босқич ғолиблари танловнинг кейинги – сектор босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиш учун интиладилар. Ҳар бир ёш тоифаси мамлакат босқичи ғолиблари Президентимизнинг совғаси – “Spark” автомобилини қўлга киритади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026