01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 15:13
Жамият 👁 379

Амударёлик илғор теримчилар сектор раҳбарлари томонидан рағбатлантирилмоқда

Амударёлик илғор теримчилар сектор раҳбарлари томонидан рағбатлантирилмоқда

Амударёлик пахтакор ва ғаллакорлар, боғбон-у деҳқонлар, пиллакор ҳамда чорвадорлар ўзларининг фидойи меҳнатлари билан қишлоқ хўжалиги тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Бу йил ҳам меҳнатсевар деҳқонларимиз эрта баҳордан чигит экиб, униб чиққан ниҳолларни астойдил парваришлаб, юқори ҳосил етиштиришга эришдилар. Галдаги вазифа эса оқ олтинни нес-нобуд қилмай териб олишдир.

Бугунги кунда туманда 352 та фермер хўжаликалари мавжуд бўлиб, жами фермер хўжаликларига экилган чигит майдонлари 13 минг 900 гектарни ташкил этади.

Шундан туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида жойлашган 113 та фермер хўжаликлари томонидан 4 минг 646 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, 15 минг 104 тонна пахта етиштириш режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, бунда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масаласига алоҳида этибор қаратилиб, туман прокуратураси томонидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шуниси қувонарлики, 2-сектор ҳудудидаги салкам 8 минг нафар фуқаро пахта даромад манбаи эканлигини, мамлакатмиз иқтисодиёти ва экспорт салоҳиятига катта ижобий таъсир кўрсатиши ва бу орқали аҳоли фаровонлиги ошишини яхши тушунган ҳолда пахта йиғим-теримида фаол фатнашмоқдалар.

23 сентябрь куни мана шундай илғор теримчиларни рағбатлантириш мақсадида туман прокурори – сектор раҳбари Азиз Рўзметов масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси масъуллари билан биргаликда Қиличбой овулидаги “Амирхон” фермер хўжалигида бўлиб, теримчилар билан учрашди.

Айтиш керакки, термичилар учун яратилган шарт-шароитлар, дала бошида иссиқ овқат ва чой ташкил этилгани ҳамда терим пулларининг ўз вақтида, кунлик ҳисоб-китоб қилиб борилаётгани термичиларга куч-қувват бағишламоқда.

Учрашувда 2-сектор раҳбари Азиз Рўзметов барча теримчиларнинг қилаётган меҳнатлари аввало, аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга, юртимиз иқтисодиётининг ривожланишида катта ҳисса бўлиб қўшилишини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, дала бошида ош тортилди. Бошқа маҳалладошларини ортда қолдириб, пешқадамлар сафида меҳнат қилаётган илғор теримчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Теримчилар бу каби кўрсатилаётган эътибордан мамнун бўлиб, туман прокурорига ўз миннатдорлигини билдиришди.

Шунингдек, пахтакорлар маданият ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқларга рақсга тушиб, маданий ҳордиқ олдилар.

Шу куни 3-сектор раҳбари – туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсупов ҳам сектор ҳудудидаги Куюк-кўпир овулида жойлашган “Қуаниш-Нурхат” фермер хўжалигида бўлиб, теримчилар билан учрашди.

Маълумот учун, 3-сектор ҳудудида 150 та фермер хўжаликлари мавжуд. Бугунги кунда фермер хўжаликларининг 4346 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, улар томонидан мавсум якунигача 13 минг 980 тонна пахта ҳом-ашёсини йиғиб-териб олиш ва кластер корхонасига топшириш режалаштирилган. Бунинг учун хўжаликларда 83 та терим отрядлари ташкил қилиниб, бу отрядларга жами уч мингга яқин теримчилар жалб қилинди.

Сектор раҳбари хўжалик раиси билан биргаликда ишчиларга етарли шароит яратиб беришга алоҳида эътибор қаратиб, иш унумининг янада ортишига эришмоқда. Шу боисдан теримчилар кузнинг гоҳ салқин, гоҳ иссиқ кунларига қарамай, йиғим-терим ишларини кўтаринки руҳда жадал тарзда давом эттиришмоқда ва етиштирган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиб, сарбаланд хирмон яратишга ҳаракат қилишмоқда.

3-сектор раҳбари Жамоладдин Юсупов теримчилар билан учрашувда пахта етиштириш, шу билан бирга йиғиб-териб олишда иштирок этиш даромадли ишлардан бири эканлигини, пахта ҳом ашёсини чет элга экспорт қилиш ҳамда юртимиздаги тўқимачилик корхоналари томонидан қайта ишлаш иқтисодиётимиз равнақи ва мамлакат тараққиётига ҳисса бўлиб қўшилишини айтиб ўтди.

Шундан сўнг илғор теримчиларининг меҳнатларини алоҳида эътироф этиб, уларни гилам, чангютгич ва бошқа хилдаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Теримчилар қимматбаҳо совғалар учун туман Ички ишлар бўлими бошлиғи – 2-сектор раҳбари Жамалоддин Юсуповга миннатдорлик билдириб, янада шижоат билан меҳнат қилишга ва туманимиз “оқ олтин” хиримонини сарбаланд кўтаришга ваъда бердилар.

24 сентябрь куни 4-сектор раҳбари – туман Давлат солиқ инспккцияси бошлиғи Айдос Сейитов Қангли овули ҳудудидаги Қудрат Абдукаликов раҳбарлик қилаётган “Қангли толаси” фермер хўжалигида бўлди.

4-сектор ҳудудида 40 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб 1 минг 582 гектар майдонга пахта экилган. Улар томонидан мавсум якунигача давлатга 5 минг 108 тонна пахта ҳом-ашёсини топшириш режалаштирилган. Бунинг учун хўжаликларда 32 та терим отрядлари ташкил қилиниб, бу отрядларга жами икки ярим мингга яқин теримчилар жалб қилинди.

Асосийси, тумандаги биронта фермер хўжаликларида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлик ҳолатларга йўл қўйилмай, фуқаролар ихтиёрий равишда иштирок этиб, даромад олмоқдалар.

Етиштирилган ҳосил туманимизда ташкил қилинган кластер корхонаси томонидан ҳарид қилиниб, шу тизимда тўлиқ қайта ишланади. Кластер тизими нафақат пахтачилик, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларида энг самарали ва фойдали тизим бўлиб, ундан маҳсулот етиштирувчилар – деҳқон ва фермерлардан тортиб, қайта ишловчиларгача барча бирдек манфаат кўрмоқда.

Қолаверса, пахта мавсуми ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланишида ҳамда оиласига қўшимча даромад келишида муҳим восита бўлмоқда.

4-сектор раҳбари Айдос Сейитов барча теримчиларга соғлик-саломатлик ҳамда куч-ғайрат тилади. Илғор ва серғайрат теримчиларнинг меҳнатларини эътироф этиб, уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Таъкидлаш керакки, пахта терими мавсумида теримчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилгани, жумладан, дала бошида иссиқ овқат ва чой ташкил этилгани, илғор теримчилар доимий равишда рағбатлантирилиб борилаётгани, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши, терим пулларининг ўз вақтида, кунлик ҳисоб-китоб қилиб борилаётгани пахтакорларга янада куч-ғайрат бағишламоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026