30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 07:31
Жамият 👁 158

ТОТУВЛИК ТАФТИДАН ФАЙЗЛИ ХОНАДОН

ТОТУВЛИК ТАФТИДАН ФАЙЗЛИ ХОНАДОН

Қипчоқ шаҳарчасининг Чинор кўчасида шундай хонадон бор: турли миллатлардан таркиб топган бўлса-да ораларида меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, мустаҳкам оғзибирчилик туфайли ҳудудда обрў-эътибор қозонган. Оила соҳиби Айтжон Мусаев асли қипчоқ-лик, 1930 йилда дунёга  келган. Шу ердаги 11-сонли мактабнинг 9-синфини тамомлагач, Хўжайлидаги педагогика билим юртида таҳсил олган.

Умр бўйи ўқитувчилик қилган отахоннинг  таълимини ёдда тутиб, турли соҳаларда етук мутахассис бўлиб етишиб, элда эътиборли бўлган шогирдлари кўп. Туманимиз халқ таълимини оёққа турғизишда, ривожлантиришда фидойилик би-лан меҳнат қилган жонкуяр му-раббийнинг вафот этганига ўттиз йилдан зиёд вақт ўтган бўлса-да, қипчоқликлар ҳамон ёдларида сақлашади.

У тиббиёт ходими, ўзбек қизи Па-рида Алламберганова билан оила қуриб, уч ўғил, уч қизни вояга ет-казиб, ҳаммасини илмли қилди. Хидирбой, Абай, Алишер, Сапар-гуллар ўқитувчи, Орзигул тиббиёт ходими, Омонгул эса тадбиркор. Турмуш ўртоғи вафот этгач, улкан рўзғорни Парида опанинг ўзи бош-қарди. Кундузи ишлаб, кечалари чеварлик қилиб пул топиб, рўзғори камини тўлдирди.

– Ҳар кеча ҳеч бўлмаганда икки кўйлак  тикардим. Ҳар биридан ўн сўмча пул фойда қоларди. Шу пул-ларга бир қоп ун, қанд, мой олар-дим. Ўқитувчиларнинг ҳам, ҳамши-раларнинг ҳам ойлиги у вақтларда ҳарнагина эди. Қўл меҳнатим билан отасига кўмакчи бўлдим. Болалари-мизни зориқтирмай улғайтирдик, - дейди  Парида опа ўша вақтлардаги ҳаётини эслаб. Айтишига қараганда, улар бири қозоқ, бири ўзбек бўлса-да бири-бирига кўнгил қўйиб тур-муш қуришган, ҳар қанча қийинчи-ликларни бошидан ўтказишса-да, ҳаётдан нолимаган, барчасини бирга енгишган.

– Бевафолик қилиб барча ташвиш-ларни бир ўзимга ташлаб кетиб қолганини (вафот этганини назарда тутаяптилар онахон) айтмасам, ҳаётлигида жуда тотув яшадик, ис-мимни айтмай Алламберганова деб чақирарди. Мен ҳам у кишининг отини айтиб кўрганим йўқ.

Онахон кўнгил қатларида ётган армонлари, соғинчини ҳам ана шундай кулиб сўзлайди. Оила аталмиш муқаддас қўрғоннинг пойдевори меҳр-муҳаббатдан яралсагина ҳаёт ширин, мазмунли бўлишини ўз ҳаётида ҳис қилгани учун катта ўғил корейс миллатига мансуб қиз Тамара Хванга кўнгил қўйганида қаршилик қилмади. Ик-кинчи ўғил қозоқ қизига, кенжа ўғил Алишер эса ўзбек қизига уйланган. Невара келинлар ҳам турли миллат вакиллари.

Парида Алламберганова уларнинг барига ўз қизларидай меҳр берди. Шу оилага эл бўлиб, палак ёйиб кетишига ҳаракат қилди. Ҳозир улар ҳам ўғил-қизларини вояга етказиб, ҳар  бири алоҳида ўтовли бўлиб, невара суйиб, улкан оила бекасига айланишган.

Онахон невара-чевараларининг сонидан ҳам адашади. Бироқ ҳузури-га келганининг ҳар бирига ўзига хос, эркаловчи сўзлари, тилаклари тайин.

82 ёшни қоралаб, кексалик жис-мига ўз кучини ўтказган бўлса-да, заҳни ўткир, ҳаётидаги воқеаларни худди ҳозиргидай эслайдиган, тилидан  бугунгидай дориломон кунларга шукрона тушмайдиган, юзларидан нур ёғилиб турган  она-хон билан суҳбатлашишнинг ўзи мароқли.

– Онам биз фарзандларига жуда қаттиқ меҳр берган, куюнчак бўлган. Эсимда, талабалигимда ўқишга кетар бўлсам, йўлхалтамни кўтаришиб, Амударёнинг кўпригигача олиб боришар эди. Уйда қолаверинг, деганимга кўнмасди. Ҳозир ҳам ўзим, уч ўғил невараси қай биримиз ишдан қайтсак, овқат едингми, чой ичдингми, деб тергаб ўтиради, невара келинлар дастурхондан эртароқ қўлини артса, тинчи бузилади. Ху-дога шукур, икки келиним ҳам одобли, ақлли қизлар, қизим йўқ, дердим, қиз ўрнини босишаяпти, –дейди Алишер Айтжонов.

Ҳар бир гўдак дунёга соф, беғубор бўлиб келади. У ота-она тарбияси ила камолга етади. Тарбия қай даражада мукаммал бўлса, камоли ҳам шунга яраша бўлади.

Туманимиз халқ таълими фидойи-ларидан бири Айтжон Мусаевнинг хонадонида падари чироғини ёқиб, онасини кўзи қорачиғидай авайлаб ўтирган  ўғли, 11-сонли мактаб директори ўринбосари, уч ўғилни ҳам ўзига издош – ўқитувчи қилиб камолга етказган Алишер Айтжоновнинг турли миллатлар вакилларидан иборат хонадонида бўлиб, кўрганларимиз бари худди кўпмиллатли Ватанимиз каби бағ-рикенг, ўзаро тотувликдан файз олгандек туюлди бизга. Бу оила мисолида халқимизнинг қон-қо-нига сингиб кетган миллатлараро ҳамдўстликни, ягона оила фарзанд-ларидай иноқликни кўрдик.

Илоҳим, ана шундай бахтиёр хо-надонлардан таркиб топган она Ўз-бекистонимизда тинчлик, осойиш-талик доимо барқарор бўлсин.


Ойгул РАЖАБОВА,
Маҳмуджон ШОМУРОДОВ,

“Тараққиёт кўзгуси” мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026