ҲАР ҚАНДАЙ ЮТУҚ ФИДОЙИ МЕҲНАТЛАР САМАРАСИДИР
Кўп асрлик тарихга эга халқимиз ҳаётидан ўрин олган спорт турлари орасида шарқ яккакураши ва ўзбек жанг санъатининг ҳам нуфузи юқори. Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ҳарбий юришлардаги ғала-басига асос бўлган омиллардан бири ҳам лашкарларга ўзбек жанг санъати чуқур ўргатилгани эканлигини олимлар эътироф этишмоқда.
Аждодларимиздан қолган беназир маънавий мерос-ўзбек жанг санъати спорт тури сифатида 2009 йил қайта тикланиб, ўзбек жанг санъати Федерацияси ташкил этилди.
Ўтган қисқа вақт ичида мамлакатимизда ўзбек жанг санъати спорт тури аҳоли, ёшлар орасида кенг омма-лашди, соҳада юксак маҳорат ва тажрибага, билимга эга мураббийлар етишиб чиқди.
Амударё туман спорт макта-бида ҳам уч нафар ўзбек жанг санъати мураббийлари бор. Уларнинг бири Қутлимурод Примматов. У асли қиличбой-лик. 69-сонли мактабда, кейинчалик Ўзбекистон Дав-лат жисмоний тарбия инс-титутида ўқиди. Олийгоҳни тугатиб, аввал ўзи таълим олган мактабида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўлиб ишлади. Бироқ мактаб ўқувчиларига умумий тарзда ўтиладиган дарслар уни қониқтирмади. Шу боис, ту-мандаги спорт мактабида ўз ихтисослиги бўйича ўзбек жанг санъати гуруҳини очиб, ушбу спорт турига ихлос қўйган ўсмирларга ва ёшларга машғулотлар ўта бошлади.
У мазкур спорт турининг 8 та йўналишида ҳам тарбияла-нувчиларнинг танловига кўра машғулотлар олиб бориб, кўпгина ютуқларга эришмоқда. 8 та йўналишда ҳам нуфузли мусобақаларда ғолиб, совриндор бўлган ўқувчилари бор. Хусусан, Шаббона Озодова қитъа-мизнинг 10 дан зиёд мамла-катларидан 500 нафарга яқин спортчилар қатнашган ўзбек жанг санъати бўйича ўтказилган Осиё чемпиона-тида шахсий беллашув йўна-лишида куч синашиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.
Шу йилнинг 23-25 август кунларида Хива шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида Қутлимурод Примматов раҳбарлигидаги гуруҳда шуғулланаётган, 2009-2010 йилларда туғилган қизлар жамоаси кўргазмали чиқиш бўйича жамоавий беллашувда учинчи ўринни эгаллашди. Шунингдек, 2005-2006 йиллар-да туғилган қизлар орасида жамоавий кўргазмали чиқиш бўйича учинчи ўринни эгалла-ган 9 нафар спортчидан иборат Қорақалпоғистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси ҳам Қутлимуроднинг шогирдлари.
– Бу спорт тури асли аждод-ларимиздан мерос бўлса-да, ундаги ҳаракатлар сайқал-ланиб, маълум тартиб-қои-даларга солиниб, қайта тикланди ва ҳозирги кунда ёшларнинг, ўсмирларнинг севимли спорт турига айлан-моқда. Ўзбек жанг санъатини ривожлантиришга эътибор тобора кучаяётганидан қуво-наман. Бу мени шогирдларим билан яна ҳам қунт билан шуғулланишга руҳлантиради, – дейди Қутлимурод Примма-тов ўз фаолияти ҳақида.
Унинг спортнинг инсон ҳаё-тидаги аҳамияти, ўзбек жанг санъати билан шуғулланиш-нинг ёшлар тарбиясига ижобий таъсири ҳақидаги суҳбатларини тинглаган одам ўз касбининг ҳақиқий фидойиси эканлигига амин бўлади. Аслида ҳам ҳеч қандай ютуқ ўз-ўзидан келмайди, балки интилиш, меҳнат, юксак орзулар рўёбидир.
Туман спорт мактабининг ўзбек жанг санъати мураббий-си Қутлимурод Примматовга келгуси ишларида ҳам муваф-фақиятлар тилаб қоламиз.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶