14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:07
Сиёсат 👁 3,565

ҚОМУСИМИЗ — БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

ҚОМУСИМИЗ — БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

Бундан 22 йил олдин, 1992 йил 8 декабрь куни аҳамиятини ҳеч бир нарса билан тенглаб бўлмас тарихий ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессияси давлатимизнинг Конституциясини қабул қилиб, 8 декабрь умумхалқ байрами, деб эълон қилинди.

Ушбу байрамни халқимиз мамлакатимизда адолат, қонун устуворлигини таъминлаш, эркин демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида ишончли қадам ташланган кун тариқасида ҳар йили тантанали равишда нишонлаб келмоқда.

Мазкур Конституция инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқларини олий қадрият сифатида тан олувчи суверен демократик давлат барпо этишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ривожланган давлатларнинг тарихи ва жаҳон тажрибаларига асосланиб, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳужжатларига, Инсон ҳуқуқларининг Умумжаҳон Декларациясига, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мослаштирилиб яратилиб, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда ўз ўрнини эгаллаётган ўзгаришларга кўра такомиллаштирилиб борилмоқда.

Конституциямизнинг асосий сиёсий аҳамияти шундан иборатки, у жаҳон аренасида мустақил Ўзбекистон Республикасининг пайдо бўлишини қонун йўли билан тасдиқлаб берди. Унинг энг аҳамиятли томони ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий статусини белгилаш билан бир қаторда, ижтимоий ва давлат тузумини, олий ва маҳаллий ҳокимият органларининг ўзаро муносабатини ташкиллаштиришдан, шунингдек давлат бошқарув органларини қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига бўлишидан иборат.

Конституциямиз жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, давлат суверенитети принципларини, ҳозирги ва келажак авлодлар олдида масъулиятни, демократия ва ижтимоий адолат ғояларига содиқликни, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларининг устуворлигини, фуқароларга фаровон ҳаётни яратиш, фуқаролик жамиятини барпо этиш ва миллатлараро тотувликни таъминлашга қаратилган мақсадларни кўзлайди.

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Бу борада Ўзбекистон Республикасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Яъни ўлим жазоси бекор қилиниб, унинг ўрнига жиноят процессуал қонунчилигига узоқ муддатли ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилди.

Конституциямизга кўра, ҳар бир инсон эркинлик ва шахсий даҳлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг орзу-умидлари, иродасини ўзида мужассамлаштирган қомусий ҳужжат бўлиб, юртимизда келажаги буюк демократик давлат барпо этилишининг муҳим ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма икки йиллик байрами билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик ва хотиржамлик тилаб қоламан.

Фарҳод Алламбергенов,

туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.

Фото - http://static.norma.uz

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026