28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:12
Спорт 👁 536

ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда “Спорт ва ҳарбий интизом — келажак авлод пойдевори” мавзусида учрашув ўтказилди

ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда “Спорт ва ҳарбий интизом — келажак авлод пойдевори” мавзусида учрашув ўтказилди

Мамлакатимизда конституциявий тузум, ҳуқуқ-тартибот ва жамият хавфсизлигини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қодир бўлган юксак маданиятли, ижтимоий фаол, жисмонан ва ақлан етук, мустақиллик ғояларига садоқатли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Албатта, кучли ва иродали, мард ва жасур, элпарвар ёшларни тарбиялаб вояга етказишда спортнинг аҳамияти катта. Шу боис, ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний етуклигини таъминлаш, уларни ўзлари қизиққан спорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида мамлакат ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари билан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг учрашувлари ташкил этилиб, спортсевар ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 24 декабрь санасида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда “Спорт ва ҳарбий интизом — келажак авлод пойдевори” мавзусида ўтказилган тадбир ҳам ана шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Учрашувда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда ўқиш билан бирга мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги турли спорт мусобақаларида қатнашиб, ғолибликка эришган ёш спортчилар иштирок этди. Мавзкур тадбир ўқувчи-ёшларни олимпия спорт турлари билан шуғулланишга, ҳарбий спорт ўйинларида фаол иштирок этиш орқали ўз куч ва иродасини намоён қилишга қаратилган даъваткор руҳда ўтгани билан муҳим тарбиявий аҳамият касб этди.

Учрашувда давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, таниқли спортчи-ёшлар, тумандаги 36-сонли мактаб ўқувчилари иштирок этди. Тадбир аввалида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Миржаҳон Мажидов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг қобилият ва алоҳида иқтидорларини юзага чиқариш, ҳарбий-ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган эътибор ва рағбат хусусида тўхталиб ўтди. У ўз нутқида спорт тадбирлари ҳамда ҳарбий интизомнинг ҳар томонлама баркамол шахсни вояга етказишдаги аҳамияти хусусида батафсил сўз юритиб, тадбир иштирокчиларини мунтазам равишда бирор бир спорт тури билан шуғулланишга даъват этди.

Учрашув тадбири давомида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси, турли даражадаги ҳарбий спорт мусобақалари совриндори Умарбек Норбоев сўзга чиқиб, ўз ҳаётида эришаётган ютуқларда спортнинг ўрни муҳимлигини алоҳида қайд қилди. У ўқувчи-ёшларга спорт нафақат инсонни жисмонан, балки ақлан шакллантириши, кучли ва иродали бўлишга одатлантириши ҳақида қимматли фикр ва маслаҳатлар берди.

Шунингдек, учрашувда мамлакатимиз ҳамда халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришга муваффақ бўлган совриндор спортчилар Дурдона Ибодуллаева, Дилёра Бектемирова, Жаҳоншер Абдурасуловлар ҳам тенгдошлари олдидасўзга чиқдилар. Улар спортчи бўлиш аввало инсон қалбида она Ватанга меҳр-муҳаббат туйғусини мустаҳкамлашини, масъулият ҳисси билан яшашга ўргатишини, бундан ҳам муҳими, фанларни ўзлаштиришдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, спорт ва ҳарбий интизом куч-қудрат манбаи эканлигини ҳаётий мисоллар билан изоҳладилар.

Ўзаро самимий мулоқот, қизиқарли савол-жавоблар, совриндор спортчи-ёшларнинг мароқли суҳбатлари асосида ўтган “Спорт ва ҳарбий интизом — келажак авлод пойдевори” мавзусидаги учрашув иштирокчиларда ёрқин таассуротлар қолдирди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026