ЁШ ЧЕВАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ УСТОЗИ
Касб ва ҳунарли, илмли инсоннинг ҳаёти чиройли, турмуши фаровон, яшаши мазмунли бўлади. Унга эга бўлган киши нафақат ўзига, балки жамиятга ҳам наф келтиради. Шунинг учун фарзандларга ёшликдан илм, ҳунар, касб ўргатилади.
Тумандаги “Баркамол ав-лод” болалар мактабидаги “Ҳунармандчилик ва қўл меҳ-нати” йўналишидаги “Би-чиш-тикиш” тўгараги раҳба-ри Муборак Матмуродова ҳам ўқувчи-қизларга ҳунар ўргатиб, ёшларнинг ҳунарли инсонлар бўлиб вояга етиш-ларига ўз ҳиссасини қўш-моқда. Устоздан бичиш ва тикиш усулларини ўрганаёт-ган қизлар бу ҳунарнинг мо-ҳир эгалари бўлиб етишиш-моқда.
“Баркамол авлод” болалар мактабида “Маданият ва санъат”, “Техника, конструк-торлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Ҳунармандчилик ва қўл меҳ-нати”, “Туризм ва экология” ҳамда “Олий таълим муас-сасалари ва мактабга тайёрлов” йўналишлари бўйича 68 та тўгаракда 139 та гуруҳ мавжуд бўлиб, уларга 1668 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинган. Уларга тўгаракларда ўз касбининг усталари бўлган тажрибали ўқитувчилар, ҳу-нар эгалари машғулотлар ўтказишади. Шу билан бир-га ўқувчиларнинг туман ва Республика миқёсида ўтказиладиган турли тан-ловларда қатнашиб, ўз иқ-тидорларини намоён этиш-ларига имконият яратишади.
М.Матмуродова “Ҳунар-мандчилик ва қўл меҳнати” йўналишидаги “Бичиш-ти-киш” тўгарагида мазкур ўқув йилида 48 нафар ўқувчи-қизлар билан шуғулланиб келмоқда. Бу ерда ёш че-варлар турли хил андоза-лар, ўлчамлар олиш, тикув машиналарда ва қўлда ти-кишни, турли хил ўйинчоқ-ларни ясашни ўрганадилар.
Ўз ҳунарини деярли 20 йил-дан буён ёшларга ўргатиб келаётган М.Матмуродова ёшлигидан тикиш-бичишга жуда қизиқиб, мустақил ўр-гана бошлаган. Мактабни тугатганидан сўнг, Тошкент шаҳридаги “АДО” ўқув мар-казида 4 йил давомида тажрибали ва малакали ус-тозлардан ҳунар сирлари-ни пухта ўрганишга эришди. Турли хил чоклар, мато ва ип танлаш, ўлчамни тўғри олишдан тортиб, болалар кийимлари, эркак ва аёллар костюмлари, оқшом либос-ларини тикишни уддалаб, чевар тикувчи бўлиб етиш-ди. У 1986-90 йилларда 40-сонли мактабда тўгарак раҳбари, 1994-2000 йилларда 40-сонли МТТда ёрдамчи-тарбиячи, шундан сўнг, 2015 йилга қадар уй меҳнати кў-ринишида тўгарак ташкил қилиб, ҳар йили 15 нафардан зиёд қизларга тикувчилик сирларини ўргатиб келди. Ўз ишининг устаси бўлган чевар қизларга тикувчилик цехлари ташкил қилиб, фао-лият бошлашларида йўл-йў-риқ кўрсатди. Шу қаторда мижозларга ҳам хизмат кўр-сатиб, дидларига мос кела-диган чиройли либослар ти-кишни тўхтатмади.
“Баркамол авлод” болалар мактабида 2015 йилдан иш бошлаган М.Матмуродова ёш чеварларнинг севимли устозига айланди. Шу йил ёзги таътил даврида “Ҳунар-мандчилик ва қўл меҳнати” йўналишидаги тўгараклар томонидан ташкил этилган кўргазмада унинг ёш шо-гирдлари тайёрлаган бе-жирим либослар, турли ўйинчоқлар ҳамманинг эъ-тиборини тортди.
Ҳаётда бирор ҳунарга эга бўлган киши ҳеч қачон ишсиз ёки даромадсиз қол-майди. М.Матмуродова каби моҳир устозлардан ҳунар ўрганган ёшлар эртага шу ҳу-нари ортидан даромад то-пиб, ҳам ўз оилаларига, ҳам жамиятга наф келтиради.
Озода Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶