12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:41
Фан ва таълим 👁 424

Ҳарбийликдан муаллимликка: бўлажак Ватан ҳимоячиларининг устози

Ҳарбийликдан муаллимликка: бўлажак Ватан ҳимоячиларининг устози

Ватан ҳимоячиси бўлиш — шарафли бурч. Ёш авлодни шу руҳда тарбиялаш эса икки карра масъулият талаб этади. Бугунги кунда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактабида фаолият юритаётган захирадаги офицер Давронбек Давлетмуротов ана шундай юксак масъулиятни ўз зиммасига олган фидойи устозлардан биридир. У ҳарбий хизматда орттирган бой тажрибасини таълим соҳасига татбиқ этиб, ёшларда ватанпарварлик, интизом ва жасорат фазилатларини шакллантириб келмоқда.

Давронбек Давлетмуротовнинг ҳаёт йўли ҳарбий интизом ва ватанга садоқат муҳитида кечган. У 2004 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини муваффақиятли тамомлаб, “Мотоўқчи қўшинлар тактик қўмондонлиги” мутахассислигини эгаллаган. Шундан сўнг Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафларида турли масъулиятли лавозимларда хизмат қилди.

Жумладан, 2004–2007 йилларда ҳарбий қисмлардан бирида маълумотларни қайта ишлаш йўналиши бошлиғи, 2006–2007 йилларда 530-сафарбарлик чақирув резерви батальонида взвод командири сифатида фаолият юритди. 2007–2021 йиллар давомида эса бир қатор ҳарбий қисмларда кадрлар ва саф бўлинмаси бошлиғи лавозимларида хизмат қилиб, шахсий таркиб билан ишлаш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш борасида катта тажриба орттирди.

2021 йилдан бошлаб Давронбек Давлетмуротов ўз фаолиятини таълим соҳасига бағишлади. Аввалига Амударё туманидаги 51-сонли мактабда иш бошлаган мутахассис 2023 йилдан буён Амударё туман ихтисослаштирилган мактабида фаолият юритмоқда. 2023–2025 йилларда у мактабда ёшларни ватанпарварлик руҳида тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари сифатида самарали меҳнат қилди. 2025 йилдан эса чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.

Устознинг талабчанлиги ва масъулиятли ёндашуви қисқа вақт ичида ўз самарасини берди. Унинг шогирди, 2023 йилда 9-синфда ўқиган Шерали Қурбонбоев Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”га ўқишга кириб, 2025 йилда мазкур таълим муассасасини муваффақиятли тамомлади. Айни пайтда у Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Чегара қўшинлари факультетининг 1-босқичида таҳсил олмоқда. Бу — устоз ва шогирднинг биргаликдаги меҳнати самарасидир.

Шунингдек, 2025 йилда мактабнинг 10-синф ўқувчиларидан ташкил топган жамоа Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар ўртасида ўтказилган “Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасида фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Давронбек Давлетмуротов нафақат намунали офицер ва устоз, балки меҳрибон ота ҳамдир. У турмуш ўртоғи Зулхумор Артиқбоева билан биргаликда тўрт нафар фарзандни ватанга садоқатли, комил инсонлар этиб тарбияламоқда.

Ихтисослаштирилган мактабларда чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тайёрлаш бўйича масъул шахс сифатида у ўқувчиларда Ватанга муҳаббат ва фуқаролик бурчини англаш туйғуларини шакллантириш, ҳарбий-спорт мусобақаларига тайёрлаш, ҳарбий касбга йўналтириш, туман Мудофаа ишлари бўлими ва ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда қатор тадбирларни ташкил этиш ишларини амалга оширмоқда.

Давронбек Давлетмуротовнинг фаолияти яна бир бор шуни тасдиқлайдики, ҳақиқий ватанпарварлик — бу шунчаки шиор эмас, балки тинимсиз меҳнат, юксак интизом ва ёшлар қалбига эзгу ғояларни сингдиришдир. Ана шу вазифани шараф билан ўтаётган лавҳамиз қаҳрамони ва юртимиздаги барча ҳарбийларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил қилинганининг 34 йиллиги билан чин қалбимиздан табриклаб, уларнинг ишларига омад ва зафарлар, оилаларига эса тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламиз!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026