01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 13:31
Жамият 👁 249

Ҳоким ва ёшлар учрашуви: муаммолар ва таклифлар тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди

Ҳоким ва ёшлар учрашуви: муаммолар ва таклифлар тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди

Ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Улар том маънода, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси ҳисобланади. Зеро, янги Ўзбекистон ёшлари – келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир. Бугун юртимизда уларнинг замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллашлари учун барча куч ва имкониятлар ишга солинмоқда.

Шунингдек, уларнинг ҳаётида учраётган маиший муаммоларини ҳал қилиш, ижобий ечим топиш, таклиф ва фикрларини ўрганиш мақсадида мунтазам равишда “ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб келинмоқда. Амударё туманининг Чойкўл овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган туман ҳокимининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви ҳам айни шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, тегишли ташкилот масъуллари ҳамда овул ҳудудида истиқомат қилувчи 30дан ортиқ фаол ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб, уларни янада ғайрат-шижоат билан олға интилишга, Ватан корига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишга даъват қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 август кунги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион техналогиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушинтиришлар бериб ўтди.

Қайд этилганидек, ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари тақдим этилади. Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2022 йил якунига қадар қўшимча равишда 200 млрд. сўм кредит ресурслари ажратилади.

Шу билан бирга, фақат қорақалпоғистонлик ёшлар учун Олий таълим муассасаларига қўшимча қабул квоталари ажратилгани ёшлар учун катта имкониятдир. Бу ёшларимизнинг олий ўқув юртларида таълим олиб, замон талабларига мос кадрлар бўлиб етишишига имконият яратади.

Йиғилишда туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов ёшларнинг ҳеч бир мурожаатлари эътибордан четда қолмаслигини, тадбиркорлик қилиб, оиласига қўшимча даромад келтиришни истовчи ёшларга ҳоким ёрдамчилари томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинаётганини айтиб ўтди.

Учрашув давомида овул ёшларидан таълим соҳаси билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилиши бўйича қилинган мурожаат ҳамда қизларга контракт тўловини тўлаши учун 7 йил муддатга ажратиладиган фоизсиз кредит ажратилиши масаласида мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, бу борадаги тартиб-таомиллар ҳақида ахборот берилди.

Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари билан биргаликда таклифлари ҳам тингланди ҳамда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман ҳокимига мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олишди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026