16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 17:36
Мақолалар 👁 392

Қабристонда

Қабристонда

(Бўлган воқеа)

Эрининг йил ошини ўтказишган куни қайнонаси Зулайҳони бағрига босиб, ўксиб-ўксиб йиғлади.

- Ҳаммамиздан ҳам сенга қийин, болам, икки норасида гўдак билан жуда ёш қолдинг, Эрали кенжа болам эди, пешонамга сиғмади, - деди оғир хўрсиниб. – Илоҳим, болаларининг умри узоқ бўлсин.

Бибижон эна кўз ёшларини рўмолининг учи билан артаркан, яна нимадир демоқчидай, каловланди.

- Боя онангга айтдим, агар... агар турмуш қуриш ниятинг бўлса... мен розиман, болам, фақат, фақат Эралимдан ёдгор невараларимни...

Зулайҳо донг қотиб қолди. Энаси нималар деяпти? Уни Эралининг хотираларидан айирмоқчими? Бу гап ўзи кимдан чиқди?

- Эна! – Зулайҳо келин бўлганидан бери биринчи марта овозини кўтариб, Бибижон энага тик боқди. – Мени бу уйдан ҳайдамоқчимисиз? Ҳайдасангиз, кетаман, лекин сиз ўйлаган ишга асло рози бўлмайман...

Зулайҳонинг кўзларига негадир ёш келмади, бир йилдан бери тунлари юм-юм йиғлаб чиқадиган, биров Эралининг номини айтса, кўзига ғир-р ёш келадиган Зулайҳо ҳозир ич-ичидан фарёд қилса-да, бу фарёд бўғзини куйдирса-да, отлиқиб чиқмади. Унинг бутун вужуди ана шу фарёд ўтида ловуллаб ёнаётган каби кенг ҳовлига сиғмай қолди. Қилаётган ишини ҳам унутиб, дарвозадан отилиб кўчага чиқди. У салдан кейин уйларидан ярим чақиримча олисдаги қабристон томон чопиб бораётганини англади. Ана, Эралисининг  қабри, ёнида бири-бирига чирмашиб ўсган икки туп тўронғил, тўронғил тагида мўъжазгина курси. Бу курсини қайн оғаси олиб келиб қўйган.

Зулайҳо қабрни бир айланиб чиқди-да, ўша курсига ўтирди. Оғир тин олиб, Эралининг туғилган ва вафот этган саналари битилган муздай қора мармарга юзини босди. Сассиз-самарсиз узоқ ўтирди. Эрали билан илк танишган кунини, фарзандлари туғилгандаги энг бахтиёр, саодатли дамларини хотирлади...

У қанча вақт қабртошга юзини босиб ўтирди, билмайди. Фақат қуёш ботаётган пайтда ўзининг Эрали билан хаёлан суҳбатлашиб, ҳоврини босиб олганини ҳис этди.

- Турақол, қизим! – унинг елкасига кимдир қўлини қўйди. – Кун ботаётган пайтда қабрни зиёрат қилмайдилар.

Бу қабристон қоровули Ниёз бобо эди.

Зулайҳо Ниёз бобога салом бердими, йўқми, билмайди, билгани, бобонинг кўкрагига бошини қўйиб, ўксиб-ўксиб йиғлади.

- Йиғла, болам, йиғлайвер, енгил тортасан, ана, Бибижон ҳам бу томонга келаётир.

Қабристон дарвозасида ҳақиқатан ҳам қайнонаси кўринди, у Абдумўъминни етаклаб, Абдурауфни опичлаб олганча Эралининг қабридан кўз узмай келарди.

- Мени не кўйларга солдинг-а, болам, не кўйларга солдинг, – қалтироқ қўллари билан ўғлининг қабрини силади онаизор.

- Ундай дема, синглим, Аллоҳга шак келтирма, мана бу қора кўзлар омон бўлишсин, энди туринглар, кун ботиб, намозшом кираётир, бундай осий бўлманглар.

Ниёз бобо энаси ва онасига жавдирашиб боқиб турган икки норасида гўдакни етаклаганча қабрдан узоқлашаркан, бирданига:

- Вой, илон! – деган ҳайқириқдан илкис ортига қаради. Ниёз бобонинг ортида, икки қадам нарида, Бибижон эна билан Зулайҳонинг олдиларидан буралиб-буралиб кесиб ўтаётган қоп-қора илонга кўзи тушган Ниёз бобо:

- Астағфуруллоҳ, - дедида, чўк тушиб, қандайдир дуони қайта-қайта ўқиди ва :

- Аллоҳ Эралига икки ўғил берибди, шунинг шукронасини қилмайсизларми? Ношукурга Аллоҳнинг жазоси, сабрлига мукофоти борлигини нега ўйламайсизлар?

Илон буралиб-буралиб улардан узоқлашаркан, Бибижон эна Зулайҳонинг қўлларидан маҳкам тутганча буйруқ оҳангида қатъий гапирди:

- Иккинчи бундай қила кўрма, эркинг ҳам, ихтиёринг ҳам ўзингда!

Қабристон дарвозасидан чиқишаркан, Зулайҳо қайнонасига:

- Раҳмат сизга, онажон! – деди юраги тўлиб. – Мен энди ҳам Эрали, ҳам Зулайҳо бўламан, бахтимга сиз ва невараларингиз омон бўлишсин.

Қизини хотини қазо қилган яқин қариндошига узатишни ўйлаб, Бибижон энага куёвининг йил оши куни шу ҳақда оғиз очган Зулайҳонинг онаси бир келганида:

- Болам, энди 30 ёшга тўлдинг, ҳаётинг.., - деб гап бошлаган эди Зулайҳо:

- Менинг ҳаётим мана шу оилада! - деди шартта онасининг гапини бўлиб, - Бахтимни ўйласангиз, иккинчи менинг ҳаётим билан савдолашманг!

Шу бўлди-ю, Зулайҳонинг қулоғи тинчиди, эрининг хотираси, қайнонаси, фарзандлари қувончи билан яшай бошлади. У мана шу хаёлий орзулари билан жуда бахтли эди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019