12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:07
Мақолалар 👁 439

ИНЖИҚ ҚАЙНОНА ВА МЕҲРИБОН ЎҒИЛЛАР

ИНЖИҚ ҚАЙНОНА  ВА МЕҲРИБОН ЎҒИЛЛАР

Бўлган воқеа

Навбатдаги туғруқ таътилига чиқиб, уйига ҳорғин кириб келган Шоҳида дарвозахонада тўхтаб қолди. Афтидан қайнонаси ким биландир баланд овозда суҳбатлашиб ўтирар, унинг овози дарвозахонагача эшитилиб турарди.

– Уч қиз-а, уч қиз! Зариф ўғлимнинг боғи кўкармайди бу хотиннинг қизларини кўпайтиришидан.

– Ундай дема, Салима, қиз фарзандми, ўғилми, Аллоҳнинг мукофоти, биргина тирноққа зорлар қанча?!

– Агар бу гал ҳам қиз туғса, – қайнонаси бир зум гапиришдан тўхтаб қолди ва:

– Онасиникига ковушини тўғрилаб қўяман, – деди жеркиб.

– Тавба де, Салима, ўзингнинг қизларинг ҳам...

– Мен сизни дардимни тушунади, деб гап айтсам, қизларимни тилга олаяпсизми? Қизларимнинг тўртталаси ҳам аввал ўғил туғиб, қайнонасини қувонтирган, қизлари кейин туғилган. Бизнинг келинжон бўлса, қиздан бошқасини билмайди.

Қўшни Гулбиби момо бошқа гапиргиси келмадими, авзойи ўзгарганча уйдан чиқди. Чиқди-ю, дарвозахонада Шоҳидага тўқнаш келиб, таққа тўхтади. Ҳомиладорлигидан-ми ёки юриб келганиданми, икки бети қип-қизариб кетган Шоҳидага қараб ич-ичидан меҳри товланди:

– Яхшимисан, жоним болам, эсон-омон қутулиб олгин, Аллоҳ ёр бўлсин сенга, – дея бағрига босди. Сўнг: “Ҳамма гапни эшитганга ўхшайди-я, Салиманинг ғийбатига шерик бўлдим-а”, деган ўй кечди хаёлидан.

– Бир пас ўтиринг момо, сутли қора чой дамлайман, – деди Шоҳида момога.

Гулбиби момо уйда неваралари ёлғиз қолганини  айтиб, шошилиб чиқиб кетди. Шоҳида ҳеч нарса бўлмагандай қайнонасига салом бериб, ўз хонасига кирди-да, негадир тушкун кайфиятда ўтириб қолди. Келинининг ҳадеганда чиқавермаганидан унинг ортидан кирган Салима эна Шоҳиданинг ўтиришидан ғаши келганини яширмади:

– Бизлар ёш пайтимизда тўғри даладан туғруқхонага кетардик, чарчадик, деб айтишга, ҳозирги келинларга ўхшаб ялпайиб ўтиришга уялардик. Уч ўғил, тўрт қизни иш қилиб юриб туғганман-а, ё тавба, ҳозиргилар ичига тушга-ниданоқ ётоқчилайди. Туғадигани фақат қиз...

Шу куни Шоҳидага кечки овқат татимади. Негадир иштаҳаси бўғилиб, боши қаттиқ оғриганидан дастурхон атрофида ҳам бемалол ўтиролмади.

Бундан хавотир олган Зариф ҳовлига чиқиб, болаликдаги синфдош дўсти Зулхуморга қўнғироқ қилди. Зулхумор гинеколог-шифокор, туманда обрўси баланд. Унга вазиятни тушунтирган эди, бобиллаб уришиб берди:

– Ҳай, Зариф, сен ўзи қанақа  отасан? Кеча Шоҳида кўрикка келганида яхшилаб тушунтирган эдим. Қорнидаги боласи эгиз. УЗИ аппаратида сурати ҳалиям турибди. Шоҳида эса сурункали чарчоқда юрибди, қон босими  паст. Унга меҳр, эътибор керак, рецепт берганман, дориларини ичсин, яхшилаб дам олсин, оғир юк кўтармасин!

Зариф шошиб ичкарига кирди, нега Шоҳида бу ҳақда унга гапирмабди, дориларини олдимикан ўзи?

– Нега  менга айтмадинг, ич-этингни еб юраверасанми, менга сенинг соғлигинг ҳамма нарсадан муҳим!

– Мен-чи, менинг соғлигим муҳим эмасми? – жаҳл билан деди Салима эна.

Зариф нима дейишини билмай қолди. Чунки ҳозир айтган гаплари онасига оғир ботган, унинг кўнглида “хотинини мендан устун қўяркан", деган фикр ғалаён кўтариб бўлганди.

Ҳомиласи эгиз эканлигини айтиш, қувончини қайнонаси билан бўлишмоқчи бўлганида нохуш ғийбатнинг устидан чиққани  етмагандай, она-бола ўртасига араз аралашганидан Шоҳиданинг дили хира бўлди. Нима қилсин, қайнонаси ҳам ёмонлик тиламайди, ўғил набирали бўлишни хоҳлайди. Бири-биридан  ширин қизалоқларини бир кун кўрмаса, дарди-дунёси қоронғи бўлиб кетадиган қайнонаси бир неча кундан бери тўнини тескари кийиб олганидан Шоҳида ҳам, Зариф ҳам ҳайрон.

Шоҳида вақти-соати етиб, эгизакларни дунёга келтирди. Туғруқ қийин кечганиданми, чақалоқлардан бири – ўғил фарзанди нимжон туғилди. То бола бир ярим ёшга етгунича тез-тез шифохонада даволатишга тўғри келди.

– Боласидан ортмай қолди, мен жуда чарчадим, рўзғорингни бўлакла, – деди бир куни Салима эна ўғлига.

– Ҳайҳотдай ҳовлида бир ўзингиз...

– Мени қайғурмай қўяқол, ана, Ориф акангни олиб келаман, – ўғлининг гапини шартта бўлди онаси.

Салима эна айтганини қилди. Ўғиллари ҳам онасининг раъйини қайтаришмади. Зариф бола-чақаси билан ижарага уй олиб, рўзғорини бўлаклади. Бир-икки йил аввал янги иморат қуриб, кўчиб чиққан Орифжон оиласи билан онасининг кўнгли учун ота уйига қайтиб келди. Аммо Орифжоннинг аёлига бу тахлит ишлар ёқмадими, қайнонаси билан чиқишмай, кун ора аразлашадиган, баъзан икки ўғлини  етаклаб, ўзларининг уйига кетиб қоладиган одат чиқарди. Шундай кунларнинг бирида Салима эна ётиб қолди. Уни кўргани кирган Гулбиби момо:

– Сенинг шукринг йўқ Салима, – деди иссиғи баландлигидан юзлари бўғриқиб кетган Салима энага. – Келинларинг бири-биридан ақлли, саранжом-саришта, невараларинг меҳрибон, уялмайсанми, феълинг торайиб кетибди сенинг.

Салима эна қўшни момонинг гапларига ҳеч нима дея олмади. Чунки момо ҳақ эди. Ноилож ич-ичидан ўзининг инжиқлигини, ноҳақлигини тан олди.

Губиби момо кетгач, Салима эна енгил тортди. Кечқурун битта кастрюлкада овқат кўтариб келган Орифжонга:

– Болам, ўз уйингга боравер, – деди астойдил меҳр билан. – Ҳозироқ бориб Зариф укангни, Шоҳида билан невараларимни қайтариб олиб кел. Ижара уйда сарсон бўлиб юрмасин, ҳозироқ қайтариб олиб кел!

Ориф онасининг шундай қилишини биларди. Шунинг учун ҳам то бир йилдан бери  сабр-тоқат билан ўз уйини қўйиб, ота уйида яшаб келар, аёли билан икки ўғлини ҳам шунга кўндирганди. Ҳатто баъзи оғзи бўш таниш-билишларининг пичинг ва кесатиқларини ҳам писанд қилмай, онасининг кўнглидаги ишни қилган ўғиллари шу куниёқ Зарифнинг оиласини ота маконга қайтариб олиб келишди.

Салима эна Зарифнинг ширин-шакар уч қизи, эгиз  Ҳасан-Зуҳраларни бағрига босиб, шукроналар айтди, тавбалар қилди, ҳатто бетоблигиям эсидан чиқиб кетди.

– Шоҳида,  қизим, – деди мулойимлик билан, – эртага маҳаллага бир эҳсон қилайлик, невараларим, болаларим омон бўлишсин, кўпдан бери кўнглимга тугиб қўйган шукрона оши қилиш ниятим бор эди.

Қайнонасининг ўзгариб қолганидан қувонган Шоҳида шу ондаёқ тараддудни бошлаб юборди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026