12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:22
Фан ва таълим 👁 469

36-СОНЛИ МАКТАБНИНГ БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ ИШТИРОКИДА “МЕҲРИБОНИМ ОНАМ” НОМЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

36-СОНЛИ МАКТАБНИНГ БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ ИШТИРОКИДА “МЕҲРИБОНИМ ОНАМ” НОМЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Баҳорнинг илк кунларида бўлиб ўтадиган Халқаро хотин-қизлар куни – гўзаллик ва нафислик, онажонлар байрами сифатида юртимизда кенг нишонланади. Ушбу байрамда оналарга, аёлларга ва қизларга самимий тилаклар айтилиб, гуллар, совғалар берилади, байрам хурсандчиликда ўтказилади.

Байрам муносабати билан 36-сонли мактабда ҳам 1-“А” синф ўқувчилари иштирокида “Меҳрибоним онам” деб номланган тадбир ўтказилди. Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, ота-оналар ташриф буюрган ушбу тадбирни маънавият-маърифат масалалари бўйича директор ўринбосари Ваҳобжон Давлетов очиб берди ва барча аёл-қизларни ёшлик ва яшариш, гўзаллик тимсоли бўлган баҳорнинг биринчи кунларида нишонланаётган қутлуғ байрам билан табриклади. Ушбу гўзал айём бутун дунёда кенг нишонланишини айтиб, Шарқнинг бебаҳо анъаналарига мос равишда юртимизда меҳри дарё оналаримиз, севимли аҳли аёлларимиз, азиз опа-сингилларимизнинг бу байрами қадимий урф-одатларимиз, баҳор байрамлари билан уйғунлашиб, ўзгача тароват касб этишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, байрам тадбирининг мусиқий қисмини 1-“А” синф ўқувчиси Исломжон Абдувосиев “Қироличам онам” қўшиғи билан бошлаб берди. Моҳинур Бахтиёрова ижросидаги “Онажоним” қўшиғи, Марҳабо Ҳайтбоеванинг лазги рақси ҳам кайфиятларни янада кўтарди. Шоира Шавкатованинг “Гуллола” қўшиғига, Моҳира Азимжонова, Ирода Нуржонова, Олтиной Чаршамбоева, Диёра Саъдуллаева, Мадина Ўринбоева, Севинч Баҳодировалар чиройли рақс тушиб, барчага хушнудлик улашишди.

Ундан ташқари, Улуғбек Абдукаримов ва Беҳруз Янгибоевлар “Андижон полкаси”га рақс тушиб, томошабинларни жуда хурсанд қилишди. Нигина Жабборберганова, Беҳруз Ғайратовлар ижросидаги “Ака-сингил” қўшиғи ҳам барчага ниҳоятда манзур бўлди.

Тадбир давомида синфдаги барча ўқувчилар қатнашиб, она, ўзбек аёли, фаришта бувижонлар ҳақида шеърлар айтиб, файз киритишди.

Мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилган “Меҳрибоним онам” тадбири жуда қизиқарли ўтди.

Барно Матсапаева, 36-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026