12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:07
Мақолалар 👁 401

Қош қора бўлса ҳам, манглай қора бўлмасин!

Қош қора бўлса ҳам,  манглай қора бўлмасин!

Турмушга чиқишдан олдин менга ёмон қайнсингил учраши ҳақида хаёл ҳам қилмаган эканман. Чунки бу дунёнинг қайтар дунё  эканлигини ҳар қадамда англаб, ўз янгаларимга нисбатан ҳамиша ҳурматни, одоб-у андишани сақлаб муомала қилганман. Ҳа, адашмаяпсиз, бу – мақтаниш! Баъзида инсон ўзидаги яхши фазилатлари билан мақтаниб, буни эшитган кимдир ўзига ибрат олса, мақтаниш ҳам хайрли бўлади. Инсоннинг эрта бир кун борди-келди қилиб, яхши ва ёмон кунларида ёнида турадиган яқинлари ҳам, албатта, қайнсингил, қайнопа, овсин ва янгаларимиздир.

Ёмон қайнсингил ҳақида хаёл ҳам қилмаганман, шукурки, ўз синглимдай яқин, сирдош, янгасини ўз опасидай қабул қилган сингил учради! Мен унга "қайни" сўзини қўшмасдан сингил деб мурожаат қиляпман. Сабаби ҳар доим синглим бўлишини орзу қилганман. Демоқчиманки, ҳамма нарса ниятга боғлиқ экан, дунёда. Сен хаёлингдан ўтказган қисқагина фикр ҳам реал ҳаётда, албатта, содир бўлади.

Ҳаётий мисол.

Талабалик йилларимиз гуруҳдошларимиз билан кўп мавзуларда тез-тез баҳслашардик. Ҳаётий мавзуларни ўртага ташлаб, ўша мавзуни муҳокама қилар эдик. Эркин фикр билдириш эса журналистика факультети талабалари учун дунёқарашни кенгайтирувчи восита бўлиб хизмат қиларди назаримизда.

Шундай баҳсларнинг бирида курсдош қиз бир фикр айтди: "Агарда мен келажакда турмушга чиқсам, эрим бошқа бир аёлни танлаб, унга уйланмоқчи бўлса, мен унга ўзим совчи бўлиб бораман, кундош масаласини табиий қабул қиламан", деди. Биз унинг бу гапидан ниҳоятда ажабландик. Бу гапни бошқа айтмаслигини, айтган гапларини қайтариб олишини сўраб, дашном бердик. У эса ўз фикрида содиқ қолди. Бу орада у оила қурди, фарзандли бўлди, бир меҳрибон ва мард йигит унга умр йўлдош бўлди. Ўша курсдошимнинг instagramдаги саҳифаларини, унга жойлаётган расмларини-ю, видеоларини кўриб, у дунёдаги энг бахтли аёлдан бирига айланган, деб ўйлар эдим. Аммо кейинчалик билсам, у эри билан ажрашганига бир йилдан ошибди. Эри оиласидан воз кечиб, ўзидан ёши анча катта хотин билан қўшни давлатга кетиб, ўша жойда яшаётган экан. Биз томонларга эса фақатгина фарзандидан хабар олиш учунгина келади, дея нола қилади курсдош қиз... Ниятинг – йўлдошинг, дегани шу бўлса керак.

Ҳаётий яна бир мисол. Қўшнимиз бўлар эди, уйига маҳалланинг болалари бирга ўйнаш учун ўғлини сўраб боришса, ўғлининг исмини айтиб, фалончи ўлди, дея остонада турган болаларни ҳайдаб соларди. Орадан вақт ўтди-ю, ўғил йигирмага чиқар-чиқмас оламдан ўтди...

Балки буларнинг ниятга, билиб-билмай оғиздан чиққан гапларга алоқаси йўқдир. Балки бу тақдирдир, бироқ яхши ният ва гўзал сўз ёмон тақдирни яхши томонга ўзгартира олишига ишонгимиз келади. Қайсидир маънода ишонамиз ҳам.

"Манглайи қора", дея танбеҳ беради боласига айрим оналар. Нақадар жирканч сўз! "Хароб бўлгур", дея дилингни қон қилади яна бир бефаросат келин ҳали беш ёшга ҳам тўлмаган норасидага. Ачиниб кетасан, хўш, шу ниятинг амалга ошиб, боланг ҳақиқатан манглайи қора бўлса, нима қиласан?! Фарзандинг кўз ўнгингда хароб бўлса, унинг азиятини фақат ва фақат ўзинг чекасан, шундай  эмасми?! Ёки билиб-билмай айтилган қарғиш ҳам ижобат бўлиб қолишидан чўчимайдими улар?

Ҳа, азизлар, ҳаётингиз мобайнида ниятларингиз ўзингизга ҳамроҳ бўлади. Фикрларингиз сизни бошқаради. Онгимиздаги ўй-хаёлларни коинотга сигнал сифатида юборамиз-у, у ўзимизга яхши ва ёмон вазиятлар, тақдирлар кўринишида қайтади. Бу менинг гапим эмас, мутахассисларнинг неча йиллик изланишлари давомида исботланган ҳақиқат. Шундай экан, ҳамиша ўзингизга эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амални эп кўринг, зеро, ниятлар биз билан ҳамиша ҳамқадам. Оналаримизнинг, айниқса, ёш оналарнинг қулоғига бир гапим бор: билиб-билмай болангизнинг манглайини қора қилиб қўйманг...

Яширингул

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026