01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 12:45
Жамият 👁 386

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛУВЧИЛАРНИ САРАЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛУВЧИЛАРНИ САРАЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мамлакатимизда мудофаа салоҳиятини юксалтириш мақсадида соҳада ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан 2021 йил 30 сентябрда имзоланган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга мувофиқ ҳарбий хизматга чақирилувчиларни ҳарбий хизматга танлаб олиш жараёнлари ҳам ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 мартдаги қарорига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматчи чақирилаётган фуқароларни ҳарбий тиббий кўрикдан ўтказиш учун туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимидаги ҳудудий тиббий комиссиялар ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузурида ҳарбий тиббий комиссиялар ташкил этилди.

Ҳудудий тиббий комиссиялар томонидан соғлиғи даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчилар бутлаш комиссиясида суҳбатдан ўтказилиб, соғлиғининг даражаси, жисмоний тайёргарлиги, фикрлаш қобилияти ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларни қўшин турларига тайинлаш бўйича қарор қабул қилинмоқда.

Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими хизматчилари туманимизнинг 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақирилувчиларни навбатдаги 2023 йилги чақирувга тайёрлаш бўйича тизимли ўрганиш ишларини амалга ошираётир. Ўрганиш ишлари 2022 йилнинг 10 августидан бошланди ва 2023 йилнинг 10 февралигача давом этади.

Шу кунгача муддатли ҳарбий хизматга 100 нафар чақирилувчи режим командаларига тайинланди.

Айни кунда ҳам ҳарбий хизматга чақирилувчиларни ҳарбий хизматга танлов асосида қабул қилиш учун синовлар давом этмоқда. Давлатимиз Қуролли Кучлари сафини жисмонан бақувват, билим даражаси юқори, ўз юртининг тинчлик-осойишталигига ўзини дахлдор деб ҳисоблайдиган, маънавиятли ўғлонлар билан бутлаш мақсадида ўтказилаётган танловлар учта босқични ташкил этади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчилар яъни 1996-2005 йилда туғилган йигитлар дастлаб умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича синовдан ўтадилар. Бунда улар 100 метр, 300 метр масофага юугуриш, турникда тортилиш машқларини бажарадилар. Иккинчи босқичда чақирилувчилар билан якка суҳбат ўтказиш орқали билим даражаси, оилавий аҳволи ўрганилади. Ушбу синовларда муддатли ҳарбий хизматни ўташга лойиқ деб топилган чақирилувчилар командаларни бутлаш комиссиясига тавсия қилинади. Бутлаш комиссияси уларнинг қизиқишлари, интилишлари ва салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда якуний қарор қабул қилади.

Туман мудофаа бўлими ходимлари ўсиб келаётган ёш авлоднинг Қуролли кучлар сафларида хизмат қилишга муносиб бўлиб вояга етишларига ҳисса қўшиш мақсадида туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида ватанпарварлик мавзусида кўпгина тадбирлар ўтказмоқда ва уларнинг ҳарбий соҳага қизиқишларини оширишга эришмоқда.

Ҳарбий хизмат – ҳар бир йигитнинг шарафли бурчидир. Ўз Ватанини севган йигитлар унинг осойишталигини асрашга доимо шай бўлади.

Қаҳрамон АҲМЕДОВ, туман Мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026