16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 00:34
Жамият 👁 334

САНЪАТГА ОШУФТА СЕВИНЧОЙ

САНЪАТГА ОШУФТА СЕВИНЧОЙ

Ёшлик – инсон ҳаётининг жўшқин орзулар фасли. Шу боис, инсон умрининг ана шу фаслида бири-биридан гўзал орзулар оғушида яшайди, ўзининг  ҳаёт йўлини ҳам қалбини жунбушга келтирган бетакрор орзу-умидлари рўёби учун интилишлар, изланишлар аро боғлайди. Бу йўлда сабр-матонат, билим ва салоҳият соҳиблари чинакам муваффақиятга эришадилар.

69-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Севинчой Бектурсунова, агар таъбир жоиз бўлса, ана шундай кучли билим ва салоҳиятли, ўз орзулари йўлида матонат билан олға интилишдан тўхтамайдиган қиз. У мактабда умумтаълим фанларини пухта ўзлаштириш билан  бирга, болалигидан санъатга қизиқиши туфайли анъанавий ва эстрада йўналишларида қўшиқлар куйлайди. Нафис санъат тури – ранг-тасвир йўналишида суратлар чизади, спорт билан мунтазам шуғулланади.

У илк марта мактаб саҳнасида ашула айтганида 10 яшар қизалоқ эди. Янги йил тадбирида жарангдор овози билан байрам кечасига файз киритган Севинчойни  ўшанда бутун мактабдошлари, устозлари меҳр билан олқишлашганди.

Шу кундан бошлаб, у дарсдан бўш вақтларида мактабда ташкил этилган мусиқа  ва ашула тўгарагининг фаол аъзосига айланди.

Севинчой улғайган сари унинг санъатга бўлган иштиёқи чинакам орзуга айланди. У ўзининг ширали, жарангдор овози билан 69-сонли мактаб саҳнасидан туман ва Республика миқёсидаги санъат давраларига кириб бориб, санъатсевар халқимизни она Ватан, тинчлик ва дўстлик мавзуларидаги ашулалари билан баҳраманд этди. Турли хил кўрик-танловлар ғолиби, давлат тадбирларининг  фаол иштирокчисига айланди. Ўзининг тиришқоқлиги ва интилувчанлиги билан умумтаълим мактабининг 9-синфини имтиёзли тугатди. Қиличбой Маданият маркази ҳузуридаги “Жайҳун” хор жамоасининг етакчи солисти сифатида тенгдошларига ҳамиша ибрат. 2021 йилда мазкур хор жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган Маданият марказлари хор жамоалари ўртасидаги кўрик-танловда фахрли 1-ўринни эгаллади. Жамоанинг бу ютуғида етакчи солист сифатида, албатта, Севинчой Бектурсунованинг ҳиссаси катта.

Серқирра иқтидор соҳибаси С.Бектурсунова эстрада хонандалиги ва анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича "5 та муҳим ташаббус" доирасида ўтказилган “Ёшлар овози” Республика кўрик-танловининг анъанавий ижрочилик йўналишида маҳалла ва секторлар бўйича босқичларида фахрли 1-ўринни, мазкур кўрик-танловнинг туман босқичида эса 2-ўринни эгаллади.

Севинчой келажакда ким бўлишидан қатъий назар, бир умр санъатга ошно яшаш, ўз ашулалари, гўзал рақслари билан халқимиз қалбига қувонч ва жўшқин кайфият бағишлаш орзусида. Орзу эса инсоннинг абадий ҳамроҳи, уни эзгуликлар сари руҳлантириб турувчи куч. Биз Севинчойга ўз орзуларига эришиш йўлида толмас куч, билим ва салоҳият тилаймиз.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019