12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:39
Маданият 👁 493

Жамиятнинг илғор аёллари: санъатга ошно уйшинлик ёшлар устози

Жамиятнинг илғор аёллари: санъатга ошно уйшинлик ёшлар устози

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қилувчи юртдошларимизнинг маданий дам олиш шароитларини яхшилаш, намунали маданий хизмат кўрсатиш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, жойларда фаолият олиб борувчи маданият марказлари ходимлари томонидан турли байрам саналари муносабати билан халққа манзур кўнгилочар тадбирлар ташкил этилиб, санъатга ихлосманд, алоҳида қобилиятли ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб берилаётгани эътиборга молик.

Амударё туманининг Уйшин маҳалласидаги Маданият маркази томонидан ҳам ёш санъатсеварлар билан ишлашиш бўйича ўзига хос тизим яратилган. Маданият марказида 2014 йилда рақс тўгараги раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлаган Палзада Уббиниёзова атрофига рақс санъатига қизиқувчи ёшларни тўплаб, уларни қобилиятига яраша миллий-анъанавий ва замонавий рақс гуруҳларига бўлиб, астойдил шуғулланди. Жуда қисқа вақт ичида уйшинлик раққоса қизлар жамоасини шакллантирган Палзада Уббиниёзова ўз рақс жамоаси билан туман миқёсидаги халқ тадбирларининг доимий иштирокчисига айланди.

Ташаббускор ва тиниб-тинчимас Палзада Уббиниёзовага туман маданият бўлими раҳбарияти катта ишонч билдириб 2016 йилда Уйшин маданият маркази раҳбарлигига тайинлашди. Зиммасидаги чуқур масъулиятни ҳис этган Палзада Уббиниёзова маданият маркази фаолиятини янада жонлантириш мақсадида тўгараклар бўйича машғулотлар узвийлигини таъминлашга, тўгараклар аъзоларининг ота-оналари, маҳалла аҳли ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Айни пайтда марказда миллий ва анъанавий, замонавий рақс тўгараклари, миллий-анъанавий қўшиқчилик ва эстарада хонандалиги, шахмат-шашка, созандалик, рассомлик йўналишлари бўйича тўгараклар фаолият олиб бормоқда.

Маданият маркази ҳузуридаги кутубхона эса ҳамиша китобхонлар билан гавжум бўлади. Кутубхона аъзолари орасида ҳудуддаги 75-сонли ва 18-сонли мактабларнинг ўқувчи-ёшларидан ташқари, уларнинг ота-оналари ҳам бор. Кутубхонада тез-тез ўтказилиб, туриладиган “Уч авлод учрашуви”, “Маҳаллам – олтин остонам”, “Шу азиз Ватан – барчамизники!” каби ватанпарварлик мавзусидаги тадбирлардан ташқари, “Энг билимдон китобхон”, “Энг ёш китобхон”, “Энг намунали китобхон оила”, “Миллий аллалар” каби кўрик-танловлар, “Заковат” беллашувлари маҳаллада миллий-маънавий қадриятларни янада мустаҳкамлаш, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилларини ҳаётга кенг татбиқ этиш, билимдон ва салоҳиятли ёшлар сафини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қайсики жамоада раҳбар талабчан, ташаббускор, фидойи, энг муҳими, халқпарвар бўлса, ўзи раҳбарлик қилаётган жамоа фаолиятининг ҳақиқий лакомотивига айланади ва жамоа олдига қўйган марраларни албатта забт этади.

Тиниб-тинчимас, серқирра фаолият соҳибаси Палзада Уббиниёзованинг ўзи тўгарак аъзолари бўлган уйшинлик ёшларга ҳам устоз, ҳам ибрат. У 2021 йилда ўтказилган “Миллий алла” кўрик-танловида туманда биринчи ўринни эгаллади ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичида совриндор бўлди. Шунингдек, туман хотин-қизлари ўртасида 2021 йилда ўтказилган шахмат спорти мусобақаларида туманда 1-ўрин соҳибаси, мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида “Ғалабага бўлган қатъий интилиш” номинациясига эга бўлди.

Айни пайтда Палзада Уббиниёзовадан санъат сирларини ўрганаётган уйшинлик ёшлар талайгина. Дилшодбек Тўрабоев, Шодиёр Бекберганов, Беҳруз Ачилов, Гулруҳ Абдуллаева, Севинч Бозорбоева, Гулширин Гулмирзаева, Севинчой Нуруллаеваларнинг интилишларига кўрсатилаётган рағбат ва эътибордан уларнинг ота-оналари ҳам хурсанд.

Нафақат Уйшин маданият маркази ходимлари, балки уйшинлик ёшлар ҳам Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини кўтаринки кайфиятда кутиб олдилар. Қарорда таъкидланганидек, эндиликда умумий ўрта таълим муассасаларида миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасида куй ижро этиш маҳорати ўргатилиши кун тартибига қўйилгани ёшларнинг қалбига қувонч бағишлади. Марказ раҳбари Палзада Уббиниёзова мазкур Қарорнинг мазмун-моҳиятини маҳалла ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг ўқувчиларига тушунтиргач, марказ ҳузуридаги рубоб чолғуси тўгарагига аъзо бўлишни хоҳловчилар сафи кескин ошди. Ёшларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, миллий чолғулар бўйича тўгараклар сонини кўпайтириш, хусусан, дутор, най, доира йўналишлари бўйича тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Зеро, Президентимиз айтганларидай: “мусиқа ва санъатга ошно бўлиб улғайган ёшлар қалбида ватанпарварлик, эзгулик туйғулари ҳамиша устун бўлади”.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026