01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 12:06
Жамият 👁 404

Туман ҳокимлигининг нуронийлар, ёшлар ва барча амударёликларга “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасидаги “долзарб 40 кунлик”ни муносиб тарзда ўтказиш бўйича МУРОЖААТИ

Туман ҳокимлигининг нуронийлар, ёшлар ва барча амударёликларга “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасидаги “долзарб 40 кунлик”ни муносиб тарзда ўтказиш бўйича  МУРОЖААТИ

Ҳурматли юртдошлар!

Азал-азалдан ота-боболаримиз яхши ниятлар билан кўчат экишиб, фарзандларининг камолини шу экилган кўчатларнинг униб-ўсиши билан боғлашган. Неча минг йиллик ушбу қадриятларимиз бугунги кунда – иқлим ўзгаришлари, экологик муаммолар шароитида ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этмоқда. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бошланган “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари ана шу минг йиллик қадриятларимиз давом этаётганининг, табиат олдидаги, келгуси авлодлар олдидаги бурчни ҳис қилишдек инсоний фазилатнинг амалдаги ифодасидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йил якунигача 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилган эди.

20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича мамлакатимиз бўйлаб “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Ушбу экологик лойиҳа доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатини экиш, шу орқали мамлакатимиз яшил майдонларини амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Агар ҳар бир фуқаро, овул ва маҳалла аҳли, ҳар бир корхона, муассаса, давлат ва нодавлат ташкилоти ходими ушбу эзгу ишга ҳисса қўшса, юртимизда яшил ҳудудлар майдони янада кенгайиб, экологик ҳолат анча яхшиланади.

Азиз нуронийлар, отахону-онахонлар!

Аждодларимиз азалдан “Бирни кессанг, ўнни эк”, дея табиатни асрашга, яратувчиликка даъват этиб келган. Ҳар қандай эзгу ишда тарғиботнинг ўрни алоҳида. Шундай экан, дарахт экишнинг савобини, иқлим ўзгариши ва экологик фалокатларнинг олдини олишдаги аҳамиятини ёшларга, аҳолига тушунтириш орқали ушбу хайрли ишга ўзингиз бош-қош бўлишингизга ишонамиз!

Азиз онахонлар, қадрли аёл-қизлар!

Сиз миллат саломатлиги, авлодлар давомийлиги, фарзандларимиз келажаги ҳақида ҳаммадан ҳам кўпроқ қайғурасиз. Шундай экан, “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасидаги “долзарб 40 кунлик”да фаол иштирок этиб, кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш ишларига ҳисса қўшинг. Зеро, соғлом фарзандлар дунёга келиши ҳамда уларнинг баркамол бўлиб вояга етиши атроф-муҳит мусаффолигига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Азиз ёшлар!

Юртимиз равнақи Сиз каби ватанпарвар ёшлар қўлида. Юртбошимизнинг Сизга билдирган ишончини ҳар қадамда, ҳар жабҳада сидқидилдан оқлаш учун халқимизга камарбаста бўлмоғингиз лозим. Зеро ёшлар – улкан уммон, ёшлик куч-қудрат, ғайрат-шижоат палласидир.

Ишонамизки, Сиз ерга қадаган  ҳар бир ниҳол кун келиб катта дарахтга айланади. Унинг мевасидан ёки соясидан одамлар, жонзотлар роҳат олса, қуёшда тобланган ям-яшил баргларидан атмосфера тозаланади, атроф-муҳит покланади, чуқур илдиз отган томиридан эса тупроқ мустаҳкамланади, намлиги сақланади.

Шундай экан, ҳар бирингиз мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиб, меҳр билан парваришланг. Эккан ниҳолларингиз ўзингиз билан баравар ўсиб, ривожланиб, азим дарахтларга айлансин!

Қадрли юртдошлар!

Кейинги пайтларда Ўзбекистонда кузатилган чанг бўронлари ва ноодатий об-ҳаво иқлим ўзгаришининг нишоналаридир. Бу эса дарахт экиш ва яшил ҳудудлар майдонини кўпайтиришнинг нақадар долзарблигини, бу хайрли ишга катта масъулият ва алоҳида эътибор билан ёндашиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, яшил ўрмонлар, дарахтзорлар ташкил этилиши Оролнинг қуриши оқибатида минтақамизда юзага келган оғир экологик муаммоларни юмшатишда, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашда муҳим ўрин тутади.

Шундай экан, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, “Яшил макон” умуммиллий дастурида фаол иштирок этиб, ҳовлимиз, кўчамиз ва ишхонамиз атрофига, овул ёки маҳалламиз ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экайлик!

Халқимизда “Яхшидан боғ қолади” деган ибора бежиз айтилмаган. Келгуси авлодлар сўлим боғлар, гўзал табиат ва мусаффо осмон учун биздан миннатдор бўлсин, азиз юртдошлар!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026