ДАРЁБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Ёшлар – эртанги кун бунёдкорлари, юрт таянчи ва келажаги ҳисобланади. Шу боис уларни комил инсонлар қилиб вояга етказиш, етук ва билимли бўлиб улғайишларига шароит, имконият яратиш каби масалаларга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Шу йил 3 ноябрь куни Дарё бўйи маҳалласидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳудуд ёшларини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган ёшларга ёрдам кўрсатиш, ташаббускор йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби мақсадларда туман ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг учрашуви ташкил этилди. Учрашувда Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.
Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳамда Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабовлар сўнгги вақтларда ёшлар учун жуда кўплаб имкониятлар яратилаётгани боис ёшлар ундан унумли фойдаланиб, ўз келажакларини йўлга қўйишлари, юртимиз равнақига ҳисса қўшадиган муносиб кадрлар бўлиб етишишлари лозимлигини таъкидлашди. Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ҳамда қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар, туман ёшларини қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, келгусидаги режалар хусусида кенг тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, тадбирда иштирок этаётган маҳалла ёшларининг мурожаат ва таклифлари тингланди. Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларининг айримлари шу жойнинг ўзида ўрганилди ва амалий ёрдам берилди.
Жумладан, маҳалла фуқароси бўлган ёшлардан бири Мунира Ражабова ўғлига касаллиги туфайли даволатиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаат эгасига шу жойнинг ўзида соҳа мутахассислар томонидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Ўз тадбиркорчилигини ривожлантириш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган Элмира Ўтемуродовага ҳам йўл-йўриқ ва тавсиялар берилиб, кредит олиш тартиби тушунтирилди. Бир марталик моддий ёрдам олишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган фуқаро Муножот Йўлдошевага эса Вазирлар Маҳкамасининг 312-қарорга кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам бериладиган бўлди.
Шунингдек, маҳалла фуқаролари бўлган, ҳозирда олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома бўйича таҳсил олаётган Жалоладдин Ўразимбетов ҳамда Муножот Жумабоеваларга мурожаатларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 312-қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасини 50 фоизгача бўлган қисмини қоплашда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Бундай учрашувлар ёшларимизнинг ўзларига бўлган ишончи янада юқори бўлишига замин яратиб, қалбларидаги юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси янада мустаҳкамланиши, комил инсонлар бўлиб улғайишларида муҳим аҳамият касб этади.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶