01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 11:11
Жамият 👁 165

ЁНҒИН ХАВСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЁНҒИН ХАВСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва Амударё тумани ҳокимлигининг баёнлари ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 15 ноябрь-15 декабрь кунлари оралиғида “Ёнғин хавсизлиги ойлиги” ўтказилмоқла.

Ойликни ўтказиш даври мобайнида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фондида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида лозим бўлган режавий чора-тадбирлар ҳам ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинмоқда.

Аввало шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Амударё туманида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фондида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ёнғинларнинг олдини олиш йўналишида рўйхатга олинган объектларда режали ва назорат тартибидаги текширишлар, тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғинга қарши профилактик кўриклар ўтказилиб, бу бўйича аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилди.

Бундан ташқари, якка тартибдаги уй-жойлар, кўп хонадонли уйлар ва улардаги хонадонларнинг ёнғинга қарши ҳолати жиддий текширувдан ўтказилди. Аҳоли билан, шунингдек, ўқув муассасаларида таълим олаётган ўқувчи-ёшлар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирларини ҳар бир овул ва маҳаллада, таълим-тарбия муассасаларида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, куз-қиш мавсуми даврида ёнғинларнинг олдини олиш йўналишида рўйҳатга олинган объектларда режали ва назорат тартибидаги текширишлар белгиланган бўлиб, маҳаллаларда, ўқув муассасаларида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, туман 55-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида ёнғин-қутқарув техникалари ва воситаларини намойиш этиш буйича кўргазмали учрашув ўтказилди. Учрашувда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ёнғин ўчириш автомобили ва асбоб-анжомлар хусусида зарур тушунчалар берилди.

Бўлиб ўтган учрашувда ёнғин хавфсизлиги ойлиги даврида фавқулодда вазиятлар ходимлари ва аҳолининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари зарурлиги таъкидланди ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларни қизиқтирган саволлар мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Айни кунларда туманнинг барча ҳудудларида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Бўлиб ўтаётган учрашув тадбирларидан ташқари, ўсиб келаётган ёш авлодни қутқарувчи касбига қизиқтириш мақсадида намунавий ва энг замонавий техникалар билан жиҳозланган ёнғин-қутқарув қисмларида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

Унда иштирок этаётган умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ёнғин-қутқарув қисмлари ходимлари, муҳандис-техниклари билан биргаликда фавқулодда вазиятларда ёнғин хавфининг олдини олиш, ёнғин хавфи юз берганда тезкор эвакуация ва қутқарув хизматларини амалга ошириш бўйича машғулотларда ҳам фаол қатнашмоқдалар.

Мазкур ойлик доирасида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар аҳолининг, айниқса, ўқувчи-ёшларнинг ёнғин хавфининг олдини олиш борасидаги билимларини мустаҳкамлаш имконини бермоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026