ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙЛАР ВА СПОРТЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Болалар мактабдан ташқари спорт таълими тизимини янада такомиллаштириш, спорт заҳираси ва юксак маҳоратли спортчилар тайёрлаш, мураббийлар меҳнатини уларнинг тарбияланувчилари эришган ютуқларига қараб рағбатлантириш тизими йўлга қўйилганлиги мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан, туманимизда ҳам маҳоратли спортчилар етишиб чиқишига омил бўлмоқда. Боиси, мавжуд барча спорт таълими муассасалари моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, спорт бўйича тайёргарликнинг замонавий методикалари ва технологияларини эгаллаган қобилиятли мураббийлар билан таъминланмоқда. Натижада ушбу муассасаларда болалар ва ўсмирларни, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказиш орқали қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш, ўқув-машқ жараёнини такомиллаштира бориш натижасида мамлакат ва халқаро спорт майдонида ўз юрти спорт шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган ёшлар камол топмоқда.
Манғит шаҳрида фаолият юритаётган туман Болалар спорт мактабида ҳам якунланган 2022 йилда кўпгина ютуқлар қўлга киритилди. Мактаб тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва кубокларида жами 51 та, шундан 10 та олтин, 31 та кумуш, 10 та бронза медалларини қўлга киритишди. Шунингдек Осиё чемпионатида 1 та олтин, 1 та бронза медалини енгиб олдилар.
Якунланган йилнинг 30 декабрида туман Болалар спорт мактабида ўқув-машқ жараёнини намунали ташкил қилиб, тарбияланувчиларни ўзлари шуғулланаётган спорт турида юқори натижаларни қўлга киритишларига эришган бир гуруҳ маҳоратли мураббийлар, шунингдек, ўз иқтидорини намойиш этиб, йил мобайнида мусобақаларда муваффақиятларга эришган спортчилар тақдирланди.
Тадбирни Болалар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродов очди ва барчани Янги йил билан қутлаб, якунланаётган йил мактаб тарбияланувчилари, мураббийлар учун ютуқларга бой йил бўлганини, бу натижаларга осонликча эришилмаганини қайд этди.
Шундан сўнг энг маҳоратли мураббий, спортчилар тақдирланди.
Болалар спорт мактабининг “Энг яхши тренери” номинацияси бўйича мактабнинг футбол тренери Руфат Бобожонов, “Энг яхши интилувчан тренер” номинацияси бўйича мактаб стол тенниси мураббийи Фозилбек Эшчоновлар тақдирландилар.
Шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси” республика спорт мусобақаларининг иккинчи мавсумини юқори савияда ташкил этишдаги кўмаги ва ташаббускорлиги учун мактаб раҳбар ходимлари ва барча мураббийларига Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг ташаккурномалари топширилди.
Спортчиларнинг тақдирланиши барча тарбияланувчиларда жуда улкан қизиқиш уйғотди. Йил якуни бўйича Болалар спорт мактабининг “Энг яхши спортчи” номинацияси бўйича якунланган йилда Андижон вилоятида ўтказилган самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида олтин медални енгиб олган Зокиржон Болтабоев, Нукус шаҳрида оғир атлетика бўйича ўткзилган Ўзбекистон чемпионатида ўз вазн тоифасида чемпион бўлган Нилуфар Жумабоева, Ўзбекистон чемпиони Қундузой Қўшназаровалар тақдирланди.
Тадбирда 2023 йилда спорт мактабда ўқув-машғулотларни намунали ўтказиш туфайли тарбияланувчилар маҳоратини янада юксалтириш, ютуқларни янада кўпайтириш юзасидан тавсиялар берилди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶