ЙЎЛЛАР РАВОН, КЎЧАЛАР ОБОД, ТУРМУШ ФАРОВОН БЎЛАДИ
Бугунги кунда халқ орасида бўлиш, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, дард-у ташвишларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш, маҳаллабай тизимида иш юритиш кабилар давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилган 4 та сектор ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари зиммасидаги асосий вазифа ҳисобланади. Шу боис, ҳудудларда аҳолига қийинчилик туғдираётган мавжуд камчиликлар ўрганилиб, уларга жойида ечим топилмоқда.
Президентимизнинг бу борадаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туманимизнинг барча ҳудудларида аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида 25 млрд. 595 млн. сўм пул маблағлари ажратилиши белгиланган эди. Ушбу маблағлар ҳисобидан жами 26 та объект, шундан 20 та маҳаллада ички йўлларни таъмирлаш, 2 та маҳаллада сув иншоотларини реконструкция қилиш, 2 та маҳаллада маҳалла маъмурий биносини ва 1 та маҳаллада болалар спорт майдончасини янгидан қуриш, 1 та маҳаллада электр тармоқларини тортиш режалаштирилди. Шундан 1-сектор ҳудудида 3,4 млрд. сўмлик 5 та лойиҳани амалга ошириш белгилаб олинди.
Сектор ҳудудидаги Беш том маҳалласида қиймати 464,7 млн. сўмлик жами 3,9 км. узунликдаги ички кўча йўллари таъмирланади. Бунда Қипчоқ-1-, 2-участкасининг 0,5 км., Қизил уй-4-, 1-, 2-, 3-участкасининг 0,8 км., Қизил уй-5-, 6-кўчаларининг 0,6 км., Софдил-1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-кўчаларининг 2 км. қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Дарё бўйи маҳалласи ҳудудида қиймати 664,1 млн. сўмлик 3,2 км. узунликдаги ички кўча йўллари таъмирланиши белгиланган бўлиб, бунга Оромгоҳ кўчасининг 0,3 км., Тараққиёт-1-, 6-кўчаларининг 1,2 км., Тараққиёт-5-, 1-, 2-, 3-участкасининг 0,6 км., Тараққиёт-3, 1-, 2-, 3-участкасининг 0,8 км. қисми киради.
Шунингдек, Ойбек номли маҳалла ҳудудида ҳам қиймати 1,2 млрд. сўмлик 6,4 км. узунликдаги ички кўча йўлларини таъмирлаш ишлари бажарилади. Таъмирлаш ишлари Бобур номли кўчанинг 0,3 км., Қардошлар 1-, 2-участкасининг 0,4 км., Равнақ кўчасининг 0,2 км., Алпомиш-1-,2-, 3-участкасининг 0,8 км., Фитрат номли 1-, 2-, 3-участканинг 1,3 км., Истиқлол, Гулшан кўчаларининг 0,3 км., Минг-чинор-4-, 1-, 2-участкасининг 0,37 км., Мингчинор-3-, 1-, 2-участкасининг 0,38 км., Мингчинор-2-, 1-, 2-участкасининг 0,3 км., Мингчинор-1 1-, 2-участкасининг 0,35 км., Мингчинор-5-, 6-участкасининг 0,6 км., Ифтихор-1-, 2-участкасининг 0,4 км., Чорбоғ-1-, 2-участкасининг 0,5 км. қисмида амалга оширилади.
Гулзор маҳалласи ҳудудида эса 920 млн. сўмлик 5,2 км. узунликдаги ички кўча йўллари таъмирланади. Истиқбол-1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-, 11-кўчаларининг 4,0 км., Усмон Носир-1-, 2-, 3-, 4-кўчаларининг 1,2 км. қисмида жорий таъмирлаш ишлари бажарилади.
Ундан ташқари, Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудида ҳам 100 млн. сўмлик 2 км. узунликда СИП-35 электр кабелини янгидан тортиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Бугунги кунда тендер савдолари натижаларига кўра, белгиланган тартибда пудратчи ташкилотлари аниқланиб, қурилиш ишлари бошланмоқда.
Йўлларни равон, кўчаларни обод қилиб, халқимиз учун қулай шароитлар яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш бугунги кундаги долзарб вазифа саналади. Шу боис, одамларни ҳаётдан рози қилиш, турмуш тарзини янада яхшилаш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш борасидаги ишларни қизғин ва жадал давом эттирамиз.
С.Йўлдашев, туман ҳокими,
1-сектор раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶