01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 06:32
Жамият 👁 355

СИЗ БУНИ БИЛАСИЗМИ?

СИЗ БУНИ БИЛАСИЗМИ?

Кемирувчи ёки калиш... Иккиси ўртасида ҳеч қандай мантиқий боғлиқлик йўқ. Бири жонзот, иккинчиси жонсиз предмет. Иккиси тўғрисида деярли маълумотга эгамиз. Аммо феврал ойи эса улар ҳақида биз билмаган, қизиқарли маълумотларни тақдим этади. 

2 февраль – суғур куни

АҚШ ва Канадада февраль ойининг иккинчи санасида нишонланадиган анъанавий байрам. Шу куни одамлар туйнукдан судралиб чиқаётган суғурни томоша қилишга боришади. Ҳамда унинг хатти-ҳаракатларига қараб баҳор бошланишининг яқинлигини ёки об-ҳавонинг қандай бўлишини аниқлайдилар. Агар кун булутли бўлса, суғур ўз соясини кўрмайди ва хотиржамлик билан туйнукни тарк этади. Бу эса - қиш тез орада тугашини ва баҳор эрта келишини англатади. Агарда кун қуёшли бўлса, кемирувчи ўз соясини кўради ва яна туйнукка яширинади. Бу бўлса қишнинг яна давом этишини билдиради ва одамлар бунга ишонишади. АҚШ ҳамда Канаданинг баъзи шаҳарларида шу куни метеорологик хизматларга бағишланган фестиваллар ўтказилади ва бу кўплаб сайёҳларни жалб қилади. Шунингдек, Шимолий Америкада ва Шотландияда суғур куни билан боғлиқ машҳур ибора ҳам бор: "Агар суғур куни об-ҳаво ёрқин ва тиниқ бўлса, йилига икки қиш бўлади". Шу билан бирга, айрим манбаларда суғур куни қадимги Римда пайдо бўлгани ҳақида ҳам айтилган.

4 февраль – резина

калишларнинг туғилган куни (ноодатий байрам) Мазкур сана дунёнинг баъзи давлатларида калиш ихтирочиларига ҳурмат сифатида нишонланади. "Галошес", яъни "калиш" сўзининг этимологияси ва унинг келиб чиқиши масаласи бироз баҳсли. Калишни барчамиз яхши биламиз ва уни одатда фақатгина ёши улуғ инсонлар пойафзали сифатида кўрамиз. Аммо, 1920 йилларда мазкур оёқ кийим барча ёшдаги одамлар орасида урфда бўлган.

1803 йил Радлай исмли инглиз ихтирочиси резина билан сингдирилган матодан пойафзал қопламаларини ишлаб чиқариш учун патент олган. Ғоя яхши бўлган, бироқ ихтиро амалиётда синовдан ўта олмаган. Бундан ташқари, ўша даврларда инновацияларни оммавий ишлаб чиқариш имконияти бўлмаган. Энг дастлабки калишлар иссиқ ҳавода юмшаб кетиши ва совуқда ёрилиб кетиши билан муаммо туғдирган. 1860 йилларда Россияда резина маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича рус-америка саноат корхоналари яратилган. Шу тариқа, калиш ўша давр одамлари орасида қизиқиш уйғота бошлаган. Кейинчалик эса, замонавий технологиялар ва материаллар, ишлаб чиқариш усуллари калишларни ёрқин ва замонавий кўринишга келтирган. Бизнинг ўзбек халқимизда ҳам отахон-у, онахонларимиз орасида маҳси ҳамда калиш кийиш анъанага айланган.

Аслида, тақвимдан япроқ каби узилаётган ҳар бир кунимиз муҳим. Ҳар битта санани "қизил" маркер билан белгилаб қўйишга арзийди. 

Азиза МАДРАҲИМОВА.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026